Latest news

17:40Гонсало Гарсия Ван Нистелройнинг натижасини такрорлади  0 17:23"Машъал" афсонаси Жамшид Ҳасанов фаолиятини якунлади  2 17:07Гвардиола "Челси" билан ўйинда икки ҳимоячисидан айрилди  2 16:50"Бу клуб менинг уйим эди. Келажакда ҳам шундай бўлиб қолади". Сергеев "Пахтакор" билан хайрлашди  5 16:44Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  30 16:32Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак"  1 16:10"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади  1 15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  3 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  8 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  11 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  21 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  3 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  2 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0

“Машъал”да Қўзибоевдан бошқа гол урадиган футболчи йўқми? News

“Машъал”да Қўзибоевдан бошқа гол урадиган футболчи йўқми?

Муборакнинг “Машъал” жамоаси бир йиллик танаффусдан сўнг яна олий лигага қайтди.
Жамоа дастлабки олти тур якунларига кўра, 6 очко жамғариб, 9-ўринда боряпти. “Машъал” бугун ўз майдонида “Олмалиқ”ни қабул қилади. Бунгача эса иккита ўйинни уйда, тўртта баҳсни сафарда ўтказди.

Қизиғи шундаки, “Машъал” сафарда бўлиб ўтган тўртта учрашувнинг бирортасида мағлуб бўлмади: уч дуранг ва бир ғалаба. Лекин уйдаги икки баҳсда ютқазиб қўйди, бунинг устига тўп кирита олмасдан. “Машъал” ҳозирча иккита гол уриб, ўз дарвозасидан тўртта тўп ўтказиб юборди. Мана шу иккита гол ҳам биргина Зоҳир Қўзибоев ҳисобига ёзилди. Касбилик ҳужумчи сафарда “Сўғдиёна” ва “Андижон” дарвозасига биттадан тўп киритди.

Шундай экан, ҳақли савол туғилади: “Машъал”да Зоҳир Қўзибоевдан бошқа гол ура оладиган ҳужумчи йўқми? Агар энди бир-иккита тур ўтганида бу саволни ўртага ташласак ноўрин бўларди, аммо олтита тур кам эмас. Бу “Машъал” 540 дақиқа футбол ўйнади деганидир. Ва бунда бемалол беш-олтита гол урса бўлади. Муборакликлар сафида ҳужумчилар йўқ эмас, бор. Масалан, Мўйдин Мамазулунов, Баҳодир Муртазоев, Ихтиёр Тошпўлатов, Элдор Шомуродов каби ҳужумчилар бор, лекин негадир уларнинг омади келмаяпти.

Мамазулунов шу ҳафта чиққан “Футбол Экспресс” газетасига интервью бериб, тўп кирита олмаётганидан хафалигини айтибди. Эҳтимол, у янги жамоасига ҳали тўлиқ киришиб кетмагандир. Баҳодир Муртазоев кам ўйин амалиётига эга бўляпти, у эндигина иккита учрашувда иштирок этди. Ихтиёр Тошпўлатов эса асосан қанотда тўп тепяпти. Элдор Шомуродовга келадиган бўлсак, 1995 йилда туғилган ҳужумчи ёшлар терма жамоасига мунтазам чақирилмоқда, бироқ “Машъал” устози Александр Хомяков уни кўпроқ ёшлар лигасида майдонга туширяпти.

Шуларни ҳисобга олиб айтадиган бўлсак, ҳозирча ҳужумчилардан фақат Зоҳир Қўзибоев ишончни оқламоқда. Қолган ҳужумчилар бу йилги чемпионатдла қачон гол уришади, буниси ҳали номаълум. Лекин бундан “Машъал” унчалик хафа бўлмаса ҳам бўлади, негаки таққослаш учун “Нефтчи”даги ҳужумчилардан ҳали ҳеч ким гол ургани йўқ. Демак, “Нефтчи” билан солиштирганда “Машъал” бироз енгил аҳволда.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика