Latest news

18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  0 18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  3 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  2 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1

"Машъал" якшанба куни олий лига йўлланмасига эга бўлиши мумкин News

"Машъал" якшанба куни олий лига йўлланмасига эга бўлиши мумкин

Биринчи лигада иштирок этаётган воҳамиз вакили "Машъал" жамоаси бугун навбатдаги тур учрашувини ўтказиб, "Чуст-Пахтакор" жамоаси устидан йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганидан хабарингиз бор.
Ушбу турда муборакликлар келаси йил Олий лигада қатнашиш ҳуқуқини муддатидан аввал ҳал қилишлари ҳам мумкин эди. Аммо "Қуқон-1912" жамоаси ғалаба қозонгани учун бу кейинги турга қолди.

Жамоа кейинги 12-тур учрашувини ҳам ўз майдонида ўтказади. Улар 6 октябрь якшанба куни "Косонсой" жамоасини қабул қилишади.

"Машъал" жамоаси кейинги турда ғалаба қозонса, жамоа Олий лига йўлланмасини муддатидан аввал қўлга киритиши мумкин. Чунки қуйи лигадан Олий лигага чиқиш учун фақат икки жамоага имкон берилишини ҳисобга олсак "Андижон" жамоасидан ташқари бирон жамоа "Машъал"ни бу имкониятдан маҳрум қила олмайди. Шунингдек бугун "Андижон" жамоаси ҳам "Зарафшон-НЦЗ"га ютқазиб қўйди.

Шундай қилиб, бугунги турдан сўнг "Машъал" ҳисобида 63 очко бор, "Андижон" жамоаси 56 очко тўплаб, иккинчи поғонани банд этиб турибди. 3-ўринда бораётган "Қуқон-1912" жамоаси ҳисобида эса 49 очко бор.

Ўзбекистон биринчилиги 2-босқичи тақвими бўйича 5та тур учрашувлари қолди. "Машъал" жамоаси шу қолган 5 турнинг учта учрашувини ўз майдонида ўтказади. Қуйида қолган учрашувларда "Машъал" жамоасига қайси жамоалар рақиблик қилишини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

12-тур. 6 октябрь (якшанба)
«Машъал» - «Косонсой»

13-тур. 13 октябрь (якшанба)
«НБУ-Осиё» - «Машъал»

14-тур. 16 октябрь (чоршанба)
«Истиқлол» - «Машъал»

15-тур. 24 октябрь (пайшанба)
«Машъал» - «Оқтепа»

16-тур. 27 октябрь (якшанба)
«Машъал» - «Пахтакор-2»

Биз мухлислар "Машъал" жамоасини келгуси йилги мавсумда Олий лигада кўришни жуда ҳоҳлаймиз. жамоага эса қолган учрашувларда ҳам ижобий натижаларни қўлга киритишларини истаб қоламиз. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика