Latest news

02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  1 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  2 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  47 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  531 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1

“Машъал” украиналик футболчи билан шартнома имзолади News

“Машъал” украиналик футболчи билан шартнома имзолади

Муборакнинг “Машъал” клуби украиналик Микола Агаповни ўз сафига қўшиб олди.

Нотинч вазият сабаб миллий чемпионат учрашувлари тўхтаб қолганидан келиб чиқиб, ФИФА украиналик футболчиларни трансфер ойнасидан ташқари ҳам рўйхатдан ўтказишга рухсат берганди.

Ҳужумчи Микола Агапов 1993 йилнинг 13 ноябрь куни Харьков шаҳрида дунёга келган. Унинг сўнгги жамоаси “ФК Альянс” Украина Биринчи лигаси вакили ҳисобланар эди. Эндиликда футболчи “Машъал”нинг Суперлига йўлидаги рақобатига ёрдам беришга ҳаракат қилади.

Футболчи 31 март куни Ўзбекистонга етиб келган. Айни вақтда Муборак шаҳрида бўлиб турибди.

"Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Микола Агаповга юртимиздаги фаолиятида омад, унинг ватанига эса тинчлик ва осойишталик тилайди", - дейилади клуб хабарида.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика