Latest news

14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  0 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   7 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  5 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  4 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  17

"Машъал": Тайёрлов гуруҳларида 3-тур якунланди News

"Машъал": Тайёрлов гуруҳларида 3-тур якунланди

Tags :  Машъал
Бугун Республика тайёрлов гуруҳлари ўртасида мусобақанинг 3-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Олтинчи минтақа гуруҳида ҳам ўйинлар давом этмоқда. Жумладан бугун Муборакда "Машъал" тарбиялаувчилари Қаршининг "Насаф" футбол мактаби ўсмирларини қабул қилди. Икки ёш тоифасида бўлган баҳсларнинг ҳар иккисида ёшларимиз имкониятни бой берди.

Биринчи ўйин Жонибек Эгамбердиeв бошчилигидаги 2001-2002 йил гуруҳининг баҳси билан бошланди. Ўйиннинг 7 дақиқасидаёқ учта тезкор гол ўтказиб юборган ўсмирларимиз ўйин сўнггигача вазиятни ўнглай олмади ва якунда йирик 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Тайёрлов гуруҳлари, 3-тур
"Машъал-2001-2002" - "Насаф-2001-2002" 0:4
"Машъал-2001-2002":
Аҳрор Турдиeв, Зоир Турсунов, Жаъфар Каримов, Ислом Асилбеков, Шоҳжаҳон Нормирзаeв, Жаҳонгир Абдужабборов, Жонибек Ғаффоров, Бекзод Файзиeв, Диёр Аҳадов, Руслан Хожиeв, Ёқуб Умаров.
Захирадан майдонга тушганлар: Сирож Сафаров, Аброр Ҳамроeв, Элдор Хасанов, Ҳакимбек Бобоқулов, Акбар Ҳамдамов, Абдуғани Каримов, Феруз Пиримов.

Иккинчи учрашув Микола Лапа бошқарувидаги иккинчи жамоамиз ҳам кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Биринчи бўлимда киритилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди. 60 дақиқада ўсмирларимиз 11 метрлик нуқтадан зарба беришда адашди.

Тайёрлов гуруҳлари, 3-тур
"Машъал-1999-2000" - "Насаф-1999-2000" 0:1
"Машъал-1999-2000":
Раҳим Абдуқодиров, Ҳусниддин Алиқулов, Шаҳбоз Ботиров, Бекзод Аҳмаджонов, Азиз Темиров, Аллаёр Раупов, Оллаёр Неъматов, Ҳуршид Абубакиров, Муҳаммад Ҳамроқулов, Достон Ҳайдаралиeв, Зафар Акрамов.
Захирадан майдонга тушганлар: Элбек Бўриeв, Давлат Мўминов, Бобур Ражабов.

Биринчи давра ўйинлари 4 турдан иборат бўлади. Ҳар икки жамоамиз биринчи давранинг сўнгги 4-тур баҳсини сафарда "Шўртан"га қарши ўтказади ва бу ўйин 24 сентябрь куни бўлиб ўтади. Бу ўйиндан сўнг биринчи давра якунланади ва октябрь ойининг сўнгги ҳафталигида иккинчи давра ўйинлари ҳам бўлиб ўтади. Тайёрлов гуруҳлари Республикада 7 та гуруҳдан жой олган ва гуруҳ ғолиблари финал қисмда иштирок этади.
 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика