Latest news

21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  0 21:20Суперлига. "Насаф" – ОКМК 1:1 (матнли трансляция)  23 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  39 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  1 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  10 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  9 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  5

"Машъал" - "Сўғдиёна" ёшлари учрашувидан сўнг мураббийлар фикри News

"Машъал" - "Сўғдиёна" ёшлари учрашувидан сўнг мураббийлар фикри

Tags :  Машъал
Бугун бўлиб ўтган ёшлар лигасининг "Машъал" - "Сўғдиёна" (3:0) учрашувидан сўнг жамоалар бош мураббийи ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

Диёр Файзиев ("Сўғдиёна" ёшлари бош мураббийи): 

"Ёшлар лигаси бу футболимизнинг энг керакли нуқтаси. Бу футболимизни кўтариш учун энг яхши қадам деб ўйлайман. Бугун жиддий рақибга қарши майдонга чиқдик. "Машъал" ҳақида барчамиз биламиз ва амалдаги чемпион ҳисобланади. Шунга қарамай бугун майдонга тушган ёшларимиз муносиб ўйин кўрсатиб берди. Таркибга қарасак бизни жамоа асосан 18 ёшгача бўлган футболчилардан иборат. Айниқса иккинчи бўлимда тўлалигича ёшлар билан ўйнадик. Узоқ масофадан сўнг футболчилар биринчи бўлимда қийинчиликка учради лекин иккинчи бўлимда кўрсатган ўйини бизни хурсанд қилди. Мен бу лигада жамоамни натижаси учун эмас ўсиши учун ишлайман. Ўсиши учун эса бу лига жуда ҳам аҳамиятлидир.

Бу ёш таркибга маҳоратли футболчилар кўмаги ҳам зарур. Бугун майдонга тушган Асилжон Бегимқулов, Бобур Қосимов ёшларимизга ёрдам берди. Ёшларни бошқара оладиган ва намуна бўладиган футболчи майдонга тушиши керак. Улардан ёшлар ниманидир ўрганиши шарт. Имкониятларимиз бўлди ва келажакда бундай имкониятларни албатта голга айлантиришига ишонаман"


Бахтиёр Саттаров ("Машъал" ёшлари бош мураббийи): 


"Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман. Эртага ҳам асосий таркибга омад тилаб , улардан ғалаба кутамиз. Ўйин биз ўйлаганчалик кечмади. "Сўғдиёна" ёшлар жамоасидан кучлироқ қаршилик кутган эдик. Умуман олганда ёшларимиз берилган барча кўрсатмаларни 70, 80 фоизини майдонда кўрсатишди. Ўйин ташкил этишда, ҳужумни якунлашда ҳамда қисқа ва узун тўп оширишларда жамоамиз аъзолари техник камчиликларга йўл қўймоқда. Бу камчиликлар борасида машғулотларда жиддий иш олиб борамиз. Ўйлайманки, кейинги турларда йўл қўйилган хатоларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. 

Биринчи бўлим асосан бизни назоратимиз остида ўтди. Кўплаб голли вазиятларни ярата олдик. Абдулла Набиев дастлабки дақиқалардаёқ учта гол ёзиб қўйиши мумкин эди. Иккинчи бўлимда амалга оширилган олтита ўзгаришдан сўнг ўйин назорати тенглашди. Захирадан майдонга тушган футболчилар тезда ўйинга киришиб кета олмади. Охирги 20 дақиқаликда мазмунлироқ ўйин кўрсатдик. Марадона Сафаров охирги дақиқаларда юзага келган иккита қулай вазиятда яъни дарвозабон билан бирга-бир чиқиб сўнгги зарбани аниқ йўллай олмади. Дарвозабон ҳам маҳорат кўрсатди Вазифамиз ўзгармаган. Асосий таркиб жамоамизга муносиб футболчиларни етиштириб бериш учун ишлаймиз" , - дейди ёшлар жамоамиз бош мураббийи.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика