Latest news

14:25"Қўқон-1912" ва ОКМК ўртасида тўртта гол урилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:57"Реал" "Милан" ва Франция терма жамоаси юлдузининг трансфери учун дастлабки қадамларни ташлади  2 13:21Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди"  0 13:01Анчелоттининг ўғли бош мураббий бўлиши мумкин  1 12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  1 12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  1 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  5 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  14 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  20 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  4 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5

«Машъал» футболчиси «Умид ниҳоллари-2015»да иштирок этади News

«Машъал» футболчиси «Умид ниҳоллари-2015»да иштирок этади

Шу йилнинг май ойининг сўнгги ҳафталиги Хоразмда "Умид ниҳоллари-2015" спорт байрами бўлиб ўтади.
Уч босқичли спорт тизимининг дастлабкиси бўлган "Умид ниҳоллари" учун  футбол бўйича саралаш баҳслари Сирдарё вилоятида бўлиб ўтди. Республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган мактаб ўқувчиларидан ташкил этилган жамоалар гуруҳларга бўлинган ҳолда саралашни олиб борди.

"Машъал" футбол клуби тарбияланувчиси Бекзод Турсунов Қашқадарё вилояти шарафини ҳимоя қилди. 1999 йилда туғилган ҳимоячимиз жамоаси билан бирга Хоразмда бўлиб ўтадиган "Умид ниҳоллари-2015"нинг футбол тури бўйича иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

"B" гуруҳи баҳслари Гулистон шаҳрида бўлиб ўтди. Бу гуруҳдан  Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилояти жамоалари ўрин олди. Қашқадарёлик футболчилар биринчи турда Сурхондарёнинг 2:0 ҳисобида, иккинчи турда Хоразмни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Чорак финалда эса Бухорога қарши майдонга тушган қашқадарёлик ёшлар пенальтилар сериясига кўра ярим финалга чиқишни уддалади. Асосий вақтда ҳисоб очилмади ва пенальтилар серияси воҳаликлар омадлироқ чиқди.

Хоразмда бўлиб ўтадиган финал қисмига тўртта жамоа йўл олди. Қашқадарё билан бир қаторда мезбонлар Хоразм, Фарғона ва Тошкент шаҳри жамоалари финал босқичида ўйнайдиган бўлди. Энди қуръага кўра икки ярим финал , финал ва учинчи ўрин учун ўйин Хоразмда бўлиб ўтади.

Гулистонда бўлиб ўтган саралашни муваффақиятли уддалаган вилоятимиз ёшлари ортга қайтиб келди ва тайёргарликни шу ерда давом эттиради. Айтиб ўтиш керакки Қашқарё вилояти жамоасида мураббийимиз Шерзод Андаев ҳам иш олиб бормоқда.

"Ҳар бир футболчи "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Унверсиада" каби мусобақаларда иштирок этишни истайди. Бизнинг жамоа ҳам бу босқични муваффақиятли уддалаганидан жуда ҳам мамнунман. Ўйлайманки финал қисмида ҳам мана шундай иштирок этамиз. Бухоро билан энг қийин ўйинни ўтказдик. Энди жиддий тайёргарлик олиб борган ҳолда финалда энг юқори ўрин учун ҳаракат қиламиз" , - дейди Бекзод Турсунов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика