Latest news

09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  12 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  10 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  7 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  8 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  36 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  2 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  5 22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  9 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  3 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  59

"Машъал": Чемпион ёшларимиз мавсумни дуранг билан бошлашди News

"Машъал": Чемпион ёшларимиз мавсумни дуранг билан бошлашди

Бугун Наманганнинг Тўрақўрғон шаҳридаги марказий ўйингоҳда ёшлар лигасининг 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Машъал" баҳси бўлиб ўтди.
Ўйинни майдон эгалари ҳужумлар билан бошлади. 4 дақиқада Илҳом Бойдадаевнинг зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди. 17 дақиқада Ихтиёр Тошпўлатов дарвозабон билан бирга-бир вазиятни йўққа чиқарди. 30 дақиқада ўтиб бораётган бир вақтда меҳбонлар ҳимоячиси Холмурод Холмуродовни бирга-бир чиқиб боришда ушлаб қолди , белгиланган жарима зарбасига эса аниқлик етишмади. Бўлимнинг сўнгги дақиқасида Жавоҳир Илёсов майдон эгалари вакили берган кучли зарбани дарвоза бурчагидан қайтариб юборишни уддалади. Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди.

Иккинчи бўлим тенг курашлар остида бошланди. 52 дақиқада Муҳаммаджон Расулов "Навбаҳор"нинг тезкор қарши ҳужумини ноаниқ якунлади. 65 дақиқада Мақсуд Маҳмудовнинг бурчакдан ошириб берилган тўпини Ихтиёр Тошпўлатов боши билан дарвозага йўллашга муваффақ бўлди, бироқ йўналиш ноаниқ.  70 дақиқада Маҳмудовнинг пасини Тошпўлатов бош билан дарвозаг жойлаб қўйди, лекин ҳакам бу голни ўйиндан ташқари ҳолат деб топди. 80 дақиқада Жавоҳир Илёсов дарвоза ичига кириб бораётган тўпни олиб чиқишни уддалади. Учрашув сўнггигача дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди.
Амалдаги чемпион "Машъал" ёшлари чемпионатни нурсиз дуранг билан бошлади.

Ёшлар лигаси. 1-тур
Наманган. Тўрақўрғон. 13.03.2015  15:00

"Навбаҳор" - "Машъал" 0:0 (0:0)
Ҳакам:
Равшан Копадзе (Фарғона),
Назоратчи: С.Ирматов (Тошкент)

Огоҳлантиришлар: Азиз Умаров (18), Xожиакбар Юнусов (30), - Юнус Очилдиев (35), Сирожиддин Раҳматуллаев (40), Мақсуджон Маҳмудов (50)

"Навбаҳор":  Нодиржон Ашурматов, Азизжон Умаров, Омон-Биик Ҳалилов, Ҳожиакбар Юнусов, Акбарали Холдоров, Сардор Теляков, Илҳом Бойдадаев, Азизбек Турғунбоев, Муҳаммаджон Расулов, Муҳриддин Мўминов, Санжар Тошпўлатов.
Захира: Амир Эргашев, Иброҳим Исмоилов, Фаррух Умаралиев, Бобурмирзо Раҳмонов, Дониёр Иномов, Иброҳим Абдуллаев, Жавоҳир Олимжонов.

"Машъал": Жавоҳир Илёсов, Сирожиддин Аллаев, Темур Машарипов, Юнус Очилдиев, Дурбек Камолов (Турсунмурод Ҳамдамов 52), Сардор Абдураимов (Жасур Абдураҳмонов 70), Мақсуд Маҳмудов (Нажмиддин Қувончиев 74), Холмурод Холмуродов (Уйғун Бобоназаров 46), Сирожиддин Раҳматуллаев (Маъруф Тошев 88), Ихтиёр Тошпўлатов, Мародона Сафаров (Шоҳжаҳон Аббосов 65).
Захира: Санжар Қувватов.
 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика