Latest news

01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  1 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  21 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  8 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  6 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  181 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1

"Машъал-БЎФМ" - "Зомин" (1:0) учрашувидан сўнг мураббийлар фикри (ФОТОГАЛЕРЕЯ) News

"Машъал-БЎФМ" - "Зомин" (1:0) учрашувидан сўнг мураббийлар фикри (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон Биринчи лигаси доирасидаги 3-тур учрашувида "Машъал-БЎФМ" ўз майдонида "Зомин" жамоасини қабул қилди.
Ушбу учрашув якунлангандан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўз ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Спартак Муртозоев ("Зомин" жамоаси бош мураббийи):

"Бугун ҳар икки жамоа ҳам чиройли ўйин кўрсатди. Ғалаба билан "Машъал"ни табриклайман.  "Машъал" нинг таркиби борасида ижобий фикр билдиришим мумкин. Йигитларимиз бугун фақат якуний нуқтани қўя олмади. Молиявий муаммолар Биринчи лигадаги барча жамоада бор. Шундай бўлса ҳам мен нолимайман. Бизга эътибор бераётган экан биз бу эътиборга яраша ўйин кўрсатишимиз шарт. Дастлабки мақсадимиз ўз минтақамизда кучли саккизликка кириб олиб кейинги босқичга чиқиш."

Дилшод Андаев ("Машъал-БЎФМ" жамоаси бош мураббийи):

"Чиройли ўйин бўлди дея олмайман. Натижа учун ҳам ҳаракат қилдик. Боиси биз дастлабки икки турда мағлубиятга учраган ҳолда ҳеч қандай очкога эга бўлган эдик. Ёш футболчиларимиз берилган барча кўсатмаларни бажаришди ва уларга миннатдорчилик билдираман.  Келаётган учрашувда бизга "Гулистон" рақиблик қилади ва бу жамоа ҳақиқатдан ҳам жиддий рақиб бўлади. Ўтган йилги Олий лига таркибини катта қисмини сақлаб қолган дейишим мумкин.  Бизга рақибнинг ким бўлишини аҳамият йўқ. Биз ғалаба учун чиқамиз ва барча имконият борича ўйин кўрсатамиз.
Охирги 15 дақиқада ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳимояга катта эътибор қаратдик. Қарши ҳужумдан омадимизни синаб кўрдик"
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика