Latest news

00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  16 00:25ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувларнинг таркиблари маълум  1 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:49ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Манчестер Сити". Бошланғич таркиблар аниқ!  21 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  1 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  23

Март ойининг "Энг яхши ҳаками" номи кимга насиб этади? News

Март ойининг "Энг яхши ҳаками" номи кимга насиб этади?

Хабарингиз бор, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмидан бошлаб Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳар ой якунларига кўра энг яхши ҳакамни аниқлаб келади.

Бунда ой давомида учрашувларда энг кам хато қилган ҳамда назоратчи томонидан юқори балл олган ҳакамлар номзод сифатида танлаб олинади. Сўнгги мавсум давомида ойнинг энг яхшиларини аниқлашда Марказ ЎзПФЛ мусобақаларини мунтазам кузатиб борадиган нейтрал шахслар рўйхатини тузиб чиқди ҳамда овоз беришда уларнинг ёрдамидан фойдаланиб келди.

Ойнинг энг яхши ҳаками футбол соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, жумладан, шарҳловчи, журналист ва мураббийлар томонидан аниқлаб олиниши режалаштирилган. 

Демак, март ойининг энг яхши ҳаками бўлиш номзодлар билан танишинг:

— Рустам Лутфуллин;
— Ғайрат Жўраев;
— Аскер Нажафалиев.

Қуйида уларнинг ушбу ой давомида бошқарган учрашувлари маълумотлари билан танишишингиз мумкин.

1. Рустам Лутфуллин.
— Суперлига 1-тур: “Бунёдкор” – “Қизилқум” (1:3);
— Суперлига 3-тур: “Локомотив” – “Пахтакор” (3:0);

Шунингдек, у ОКМК – “Андижон”, “Динамо” – “Нефтчи”, “Сурхон” – “Андижон”, “Динамо” – “Металлург”, “Қизилқум” – “Локомотив” баҳсларида VAR ҳаками сифатида ишлаган.

2. Ғайрат Жўраев.
— Суперлига 1-тур: ОКМК – “Андижон” (0:0);
— Суперлига 3-тур: “Нефтчи” – “Металлург” (1:0);
— Про лига 3-тур: “Шўртан” – “Дўстлик” (2:0).

3. Аскер Нажафалиев.
— Суперлига 1-тур: “Сўғдиёна” – “Нефтчи” (1:2);
— Суперлига 3-тур: “Сурхон” – “Андижон” (2:3);

Шунингдек, у “Пахтакор” – “Насаф”, ОКМК – “Динамо”, “Пахтакор” – “Сўғдиёна” учрашувларида VAR ҳаками сифатида ишлаган.  

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика