Latest news

10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  1 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  1 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  3 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  15 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  2 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  9 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  9 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  17

Март ойи бошида "Ал Аҳли" ёки "Ал Ҳилол" Тошкентга келади! News

Март ойи бошида "Ал Аҳли" ёки "Ал Ҳилол" Тошкентга келади!

Элит ОЧЛ 8-тур ўйинлари ўтказилмоқда.

Ҳозиргина "Ал Аҳли" жамоаси "Ал Гарафа" устидан ғалаба қозонди. Бу натижадан сўнг "Пахтакор" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. Эртага "Истиқлол" ўз ўйинини ўтказади ва ушбу баҳс натижасига қараб "Пахтакор" якунда қайси ўринни эгаллаши маълум бўлади. Агар "Истиқлол" "Ал Райян" устидан ғалаба қозонса, "Пахтакор" саккизинчи ўринни эгаллайди. Эронликлар эртага дуранг ёки мағлубият қайд этадиган бўлишса, "Пахтакор" еттинчи ўрин билан плей-офф босқичига йўл олади.

Элит ОЧЛ регламентига кўра, ғарб минтақасида 1-ўринни эгаллаган жамоа шу минтақадаги 8-ўринни, 2-ўринни эгаллаган жамоа эса 7-ўринни эгаллаган клуб билан баҳс олиб боради. Жадвалнинг энг юқори иккита ўрнини "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" клублари эгаллаши аниқ. Юқорида таъкидланганидек, "Пахтакор" 7 ёки 8-ўрин билан плей-оффга йўл олади. Шундай экан, "Пахтакор"нинг плей-оффдаги рақиби ё "Ал Ҳилол" ёки "Ал Аҳли" бўлади. 

Лига босқичида юқори ўринни олган жамоага устунлик бериш мақсадида ОФК плей-офф босқичининг илк учрашувини жадвалда пастроқ ўринни эгаллаган жамоа майдонида ўтказади. Яъни, "Пахтакор" плей-офф босқичининг илк учрашувида ўз майдонида ўйнайди. 1/16 финалнинг илк учрашувлари эса 3-4 март кунига белгиланган. Шундай қилиб, март ойи бошида Саудия Арабистони грандларидан бири Тошкентда меҳмон бўлади.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика