Latest news

08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  1 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  0 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  8 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  4 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  7 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  5 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  16 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  7

Марсело Коэльо: “Бугунги ўйин биз учун сўнгги имконият” News

Марсело Коэльо: “Бугунги ўйин биз учун сўнгги имконият”

Бугун “D” гуруҳидан ўрин олган Малайзия ҳамда Япония терма жамоалари 2 – тур учрашувларини ўтказади.

Биз Малайзия терма жамоаси бош мураббийи билан учрашиб ундан ўйин олдидан интервью олдик.

-  Бундан олдин Австралия терма жамоасига қарши ўйин ҳақида гапирсангиз.
-  Биз биринчи ўйинда кучли рақибга қарши майдонга чиқдик. Афсуски (0:2) ҳисобида мағлубиятга учрадик. Австралия терма жамоасига қарши учрашувда бир қанча хатоларга йўл қўйдик. Ўйлайманки бугунги ўйинда  ушбу хатоларни такрорламаймиз.

- Бугун 2 – тур учрашувни амалдаги Осиё чемпионига қарши ўтказасизлар. Ушбу ўйинга шогиртларингизни руҳан тайёрлай олдизми?
- Австралияга қарши яхши ўйин кўрсатдик. Бугун Япония терма жамоасига қарши ўйинда бор кучимиз билан ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бу биз учун сўнгги имконият. Агар бугун ғалаба қозона олмасак мусобақани гуруҳ босқичидаёқ якунлаймиз. Ушбу  учрашув биз учун сўнгги имконият. Шунинг учун манашу имкониятдан унумли фойдаланамиз ва Японияни мағлуб этамиз.

- Ўзбекистон сизга ёқдими?
- Ушбу йирик турнир Ўзбекистонда бўлиб ўтаётганидан ва мусобақада иштирок этаётганимиздан жуда ҳам хурсандман. Ўзбек ҳалқи менда яхши тасуротлар қолдирди. Улар хушмуомала ва мулойим экан. Жуда ҳам ажойиб турнир ўтказиляпти.   

  Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика