Latest news

00:59А Серия. "Интер" - "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  5 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  0 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  1 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  4 00:18Англия Кубоги. "Ливерпуль" - "Брайтон" (онлайн ҳисоб)  1 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  3 23:42ЛаЛига. "Реал" - "Реал Сосьедад". Трент қайтди: асосий таркиблар маълум!  3 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  4 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  1 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  53 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

Марсело Гальярдо: "ОКМК бугун яхши қаршилик кўрсатди" News

Марсело Гальярдо: "ОКМК бугун яхши қаршилик кўрсатди"

Осиё чемпионлар лигаси 5-тур ОКМК - "Ал Иттиҳод" (1:2) учрашувидан сўнг "Ал Иттиҳод" жамоасининг янги бош мураббийи Марсело Гальярдо ва ҳужумчи Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ ўйин ҳақида фикрлари билан бўлишишди.

- Яхши ўйин бўлди. Биз кўп вазиятлар яратдик, иккита гол урдик. Кўпроқ голлар урсак бўлар эди, аммо вазиятлардан фойдалана олмадик. Сўнги дақиқаларда футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилди ва гол ўтказиб юбордик. Сабаби биз бир неча кун олдин ҳам ўйин ўтказган эдик. Узоқ йўл ҳам ўз таъсирини ўтказди.

Ҳамдаллаҳ: Ўйин қийин ўтди, айниқса иккинчи бўлимда қийналдик. 3 очкони қўлга киритдик. Бугунги ғалаба бизга кўпроқ ишонч беради. Биз кейинги ўйинларга ўз эътиборимизни қаратамиз.

- ОКМК жамоаси бугун яхши қаршилик кўрсатди. ОКМКдан шундай қаршилик кутганмидингиз. Сабаби мезбон жамоа ўтган ўйинда 9:0 ҳисобида мағлуб бўлганди. Бундай натижадан сўнг кўпчилик жамоани кучсиз деб ҳисоблаши шубҳасиз.

- Ҳар бир учрашув ҳар ҳил ўтади. Ўйинларни таққослаш нотўғри деб ўйлайман. У ўйин тарихга айланиб улгурди. ОКМК жамоаси бугун анча тартибли ўйин намойиш этди. Бугунги ўйинда ОКМК иккита гол ўтказиб юборишига қарамай бита гол билан жавоб қайтарди ва бизга кураш тақдим этди.


Ҳамдаллаҳ

- Осиё чемпионлар лигасида 5та клубда гол урган камсонли футболчилардан бирисиз. Осиё чемпионлар лигасида бундай натижангиз билан фаҳрланасизми?

- Тўғриси статистикага эътибор катта эътибор бермайман. Энг муҳими жамоамга фойда келтириш. Қай бир жамоада ўйнашимдан қаъти назар жамоамнинг ўйинини кучайтириш.

- Биринчи тур ва бугунги учрашувдаги ОКМК жамоасида қандай ўзгаришлар сездингиз?

- Биз иккала ўйинда ҳам ғалаба қозондик(жилмайиб). Биринчи ўйинни биз мезбонда ўтказган эдик, бугунги учрашувда эса меҳмонда ва бугун бироз қийналдик.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика