Маркус Рэшфорд: "Оптимал спорт формамга қайтиш учун АПЛда яхши ўринни эгаллаб турган ва ЕЧЛда иштирок этаётган клубга ўтдим"
04 feb 11:54
News
Маркус Рэшфорд: "Оптимал спорт формамга қайтиш учун АПЛда яхши ўринни эгаллаб турган ва ЕЧЛда иштирок этаётган клубга ўтдим"
Маркус Рэшфорд "Астон Вилла"га ўтганига муносабат билдирди.
"Бу клуб АПЛда яхши ўринни эгаллаб турибди ва янада юқорироқ ўринларга интилмоқда.
Жамоа Чемпионларо Лигасидаги иштирокини ҳам давом эттирмоқда. Бу ерда юқори мақсадларни кўзлаган мураббий ва иқтидорли футболчилар жамланган.
Назаримда, ўйин услубим мос келадиган, менинг фойдам тегадиган ва ўзимнинг энг яхши спорт формамга қайтишимда менга ёрдам берадиган жамоани танладим.
Клубдаги вақтимдан максимал равишда унумли фойдаланмоқчиман ва бунинг ягона йўли – ўзимнинг кучли жиҳатларимдан фойдаланиш", – деди Маркус Рэшфорд.
Санчо Рэшфорднинг "Астон Вилла"га ўтганига муносабат билдирди
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" 24-турдан кейин 29 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди, 37 очкоси бор "Астон Вилла" эса 8-поғонани банд этган.
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments