Latest news

21:00Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  107 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  3 20:50Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 2:1 (матнли трансляция)  54 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  2 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  8 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  22 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  7 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  1

Марко Симич: «Локомотив» ўтган йилги чемпион, улар чиройли ва ҳужумкор футбол кўрсатишга уринишади» News

Марко Симич: «Локомотив» ўтган йилги чемпион, улар чиройли ва ҳужумкор футбол кўрсатишга уринишади»

«Пахтакор»нинг черногориялик ҳимоячиси «Локомотив» билан ўйиндан аввал учрашув хусусида фикрларини билдирди.

- Қийин ўйин бўлишини кутяпмиз. «Локомотив» охирги икки беллашувда зафар қучди. Улар ўзларини тиклаб боришмоқда. Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сабабли бу жамоада муаммолар юзага келди. Айни пайтда тиғиз тақвим туфайли барчада тикланиш ва кейинги учрашувларга тайёрланиш борасида қийинчиликлар пайдо бўлди. Жамоалар бир хил вазиятда деб айтсак хато бўлмайди.

Биз ўз ўйинимизни намойиш этишга интиламиз. Рақибимиз ўтган йилги чемпион, улар чиройли ва ҳужумкор футбол кўрсатишга уринишади. Кучли жамоа эканини айта оламан. Яхши савиядаги ўйинчилар жамланган.

Асталик билан олдинга қадам ташлаб бормоқдамиз. Ўтган йилги учрашувда бу жамоа дарвозасини ишғол қилгандим. Айни пайтда биз учун энг муҳими жамоавий ғалаба, - деди Симич.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика