Latest news

22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  2 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  16 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  4 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  31

Марказий Осиё. Биринчи даврадан кейин чемпионатларда вазият қандай? News

Марказий Осиё. Биринчи даврадан кейин чемпионатларда вазият қандай?

Марказий Осиё минтақасида ўтказилаётган чемпионатлар тўғрисида маълумот беришда давом этамиз.

Қозоғистон


Қозоғистон Премьер-лигасида 13-тур учрашув якунланиб, қуйидаги натижалар қайд этилди:

«Қизилжар» (Петропавловск) – «Шахтер» (Қарағанда) – 2:0

Голлар: Шебетун, 56 (1:0); Имнадзе, 90+1 (2:0)

«Ордабаси» (Шимкент) – «Қайсар» (Қизилўрда) – 2:1

Голлар: Жаксиликов, 7 (0:1); Яхшибоев, 53 (1:1); Дарбо, 84 (2:1)

«Астана» (Астана) – «Қайрат» (Алмата) – 1:3

Голлар: Казуколовас, 28 (1:0); Жоао Пауло, 29 (1:1); Садибеков, 58 (1:2); Сергеев, 90+5 (1:3)

«Елимай» (Семей) – «Жетису» (Талдиқўрғон) – 1:1

Голлар: Балтабеков, 54 (0:1); Свиридов, 64 (1:1)

«Ақтобе» (Ақтобе) – «Тобол» (Костанай) – 3:4

Голлар: Чесноков, 16 (0:1); Эль-Мессауди, 27 (0:2); Иванович, 45 (0:3); Касим, 53 (пенальтидан – 1:3); Ромеро, 59 (с пенальти – 2:3); Чесноков, 73 (2:4); Ромеро, 90+1 (3:4)

«Турон» (Туркистон) – «Атирау» (Атирау) – 2:1

Голлар: Цуцкич, 14 (1:0); Гутьерез, 90+5 (2:0); Нойок, 90+11 (пенальтидан – 2:1)

Шунингдек, 13–14 июль кунлари 14-турнирнг учта ўйини ўтказилди.

«Шахтер» (Қарағанда) – «Жетису» (Талдиқўрғон) – 0:0

«Қайсар» (Қизилўрда) – «Елимай» (Семей) – 2:1

Голлар: Алвес Дос Сантос, 13 (0:1); Жаксиликов, 55 (пенальтидан – 1:1); Милойко, 90+5 (2:1)

«Қайрат» (Алмата) – «Женис» (Астана) – 1:1

Голлар: Жоао Пауло, 49 (1:0); Будинский, 83 (1:1)

Турнир жадвалида амалдаги чемпион, ўзбекистонлик футболчилар — Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров тўп тепадиган «Ордабаси» пешқадамлик қилмоқда. «Ақтобе» ва «Қайрат» етакчидан уч очко ортда қолмоқда.

Тўпурарлар жадвалида «Қайрат»нинг икки футболчиси — Валерий Громико ва Жоао Пауло ҳамда «Ордабаси» нинг ўзбекистонлик вингери Жасур Яхшибоев 5 тадан гол урган ҳолда етакчилик қилмоқда.

15-тур баҳслари 27–28 июль саналарига белгиланган.

Тожикистон

Тожикистон чемпионатида илк давра ўйинлари ортда қолди. 12 турдан сўнг Никола Лазаревич қўл остидаги пойтахтнинг «Истиқлол» клуби юз фоизли натижа кўрсатган ҳолда етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги KMBA (ЦСКА) етакчидан анча ортда қолиб кетган. «Хўжанд» эса учинчи поғонадан ўрин эгаллаган.

Қирғиз Республикаси

Қирғиз Республикасида иккинчи давра ўйинлари ўтказилмоқда. Турнир жадвалида «Абдиш-Ата» ҳамон етакчилик қилмоқда, жамоа атиги битта ўйинда мағлубиятга учраган. Икки очко ортда бораётган «Дордой» энг яқин таъқибчи ҳисобланади.

Тўпурарлар жадвалида 6 тадан гол урган «Нефтчи» футболчиси Амируддин Шарифи ҳамда «Илбирс» ўйинчиси Маданов Ирискелди етакчилик қилмоқда.

17 ва 22 июль кунлари Қирғиз Республикаси кубоги ярим финал учрашувлари ўтказилади. 

17 июль

Талант - Мурас Юнайтед

Нефтчи - Абдиш-Ата

22 июль

Мурас Юнайтед - Талант

Абдиш-Ата – Нефтчи

Туркманистон

9 та жамоа иштирок этадиган Туркманистон чемпионатида иккинчи давра ўйинлари ниҳоясига етди. Мамлакатнинг етакчи клуби «Аркадағ» ҳамон очко йўқотмаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Энг яқин таъқибчи «Алтин-Асир» улардан 11 очко ортда бормоқда.

Жамоа номиЎйинлар сониҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
1"Аркадағ"16160078-848
2"Алтин-Асир"16121343-1737
3"Аҳал"16111435-1734
4"Шагадам"1680821-2024
5"Марв "1670912-3021
6"Ашхобод"16511014-3416
7"Небитчи"16501112-3115
8"Копетдаг"16331010-3112
9"Энергетик"1612138-455


Учинчи давра баҳслари 16 август куни старт олади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика