Latest news

10:59ПСЖ 150 миллион евролик трансфер бўйича иш бошлади  0 10:31Азар барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:00ПСЖ 65 миллион евролик трансферни ҳал қилди  1 09:26Пролига. 11-турга старт берилади  1 08:56"Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди  2 08:51Sofascore. Муҳаммадали Ўринбоев Белгиядаги дебют ўйинида қандай баҳо олди?  3 08:15Яна бир ТОП футболчи "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  1 07:38Суперлига. Бугун Фарғона ва Самарқандда дахшатли ўйинлар бор  19 07:05"Кристал Пэлас" "Ливерпул"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта Англия Суперкубогини қўлга киритди  0 06:50Суперлига. "Сўғдиёна" "Машъал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 03:00“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър  3 02:07Гампер кубоги. "Барселона" "Комо"ни тор-мор этди, Фермин ва Ямал дубль қайд этди  20 00:16Бельгия Про лигаси. "Антверпен" "Ауд-Хеверле Лёвен"ни мағлуб этди, Ўринбоев янги жамоасида дебют қилди  10 23:58Ўртоқлик ўйинлари. "Челси" "Милан"ни, "Юве" "Боруссия"ни мағлуб этди, "Ал Насср" эса Ла Лига дебютантига таслим бўлди  14 23:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" илк турда ўз уйида йирик мағлубиятга учради, Алиқулов захирадан майдонга тушди  0

Марио Балотелли: "Маҳорат борасида Месси ва Роналду даражасида эдим, аммо барча имкониятларни бой бердим" News

Марио Балотелли: "Маҳорат борасида Месси ва Роналду даражасида эдим, аммо барча имкониятларни бой бердим"

"Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси Недум Онуоха Марио Балотелли ўзини Месси ва Роналду билан солиштирганини ёдга олди.

"Биз "Манчестер Сити"да 2011/12 йилги мавсумда атиги ярим йил бирга ўйнадик, аммо бу вақт Англияга 20 ёшида ташриф буюрган йигитчани тушуниш учун етарли эди.

Мен доим бир воқеани эслайман. Базада кимдир Криштиану Роналду ва Лионел Мессини муҳокама қиларди. Марио суҳбатга қўшилиб, улардан ёмонроқ ўйнамаслигини айтди.

Хонадаги ҳамма жим бўлиб қолди, лекин Марионинг юзи умуман ўзгармади. У бу гапни жиддий қиёфада айтди.

Марио чиндан ҳам бошқалардан фарқ қиларди. Мен у билан ўтган ҳафта гаплашдим ва бу одам буткул ўзгаргани гувоҳи бўлиб, кўзларимга ишонмадим.

Месси ва Роналду ҳақидаги суҳбат ҳақида гапирар экан, Марио шундай дейди: "Мен улар билан бир савияда бўлиш учун бир нечта имкониятларни бой бердим. Лекин маҳорат борасида улар билан бир хил бўлганимга юз фоиз аминман. Бироқ барча имкониятларни бой бердим.

Ҳозир улар билан бир савиядаман, дея олмайман. Роналду нечта "Олтин тўп" қўлга киритган? Бештами? Ҳеч ким ўзини Месси ва Роналдуга тенглаштира олмайди. Агар футболчилик маҳорати ҳақида гапирадиган бўлсак, менда ҳасад қиладиган ҳеч нарса йўқ", - дея Онуоха Балотеллининг сўзларини келтирди.

Марио ҳозирда Туркияда "Адана Демирспор" жамоасида тўп суради. У жорий мавсум чемпионатнинг 22 ўйинида 10 та гол урди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика