Latest news

21:30БАА. Азизбек Ғаниевнинг голи туфайли "Ал Батеҳ" 3 очкони қўлга киритди  3 21:03Педру Морейра "Пахтакор"ни тарк этди  36 20:54Дани Алвес медиалига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  1 20:38"Европа Лигаси ғолиби ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлмаслиги керак" — Арсен Венгер  10 20:13Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман"  1 19:59Кейн уддалади, улар эса йўқ. Ҳеч қандай совринсиз қолган олти юлдуз (мутолаа учун)  4 19:32Сергей Лебедев: "Ҳакамлар устидан шикоят ёзаман"  16 19:20Бирга-бир вазиятларда жамоасини қутқарган посбон, хет-трик қайд этган футболчи, жамоаси камбэк қилган мураббий — Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари  5 19:06Про лига. "Олимпик" "ФарДУ"ни 1 тўп фарқи билан мағлуб этди  4 18:58Суперлига 8-тур фактлари. "Андижон" Олмалиқда ОКМКга 3 та гол урди, "Сурхон" 22 йил аввалги натижани такрорлади   2 18:41Рақиб майдонида: Ўзбекистон терма жамоаси нега БААда йиғин ўтказмоқчи?  16 18:12Жўраев, Ғиёсов, Турсунов, Давронов ... Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси   0 17:56"Манчестер Сити" англиялик хавбекка кўз тикди  0 17:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси "Одил Аҳмедов ФА" U-16'га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 17:07"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Анвар Бердиев истеъфога чиқди  12

Марғилонда янги футбол клуби ташкил қилинди News

Марғилонда янги футбол клуби ташкил қилинди

Жорий йилнинг сўнггига келиб Фарғона вилоятидаги футбол клублар сони яна биттага ошди.

Маълумки, Фарғона, Қўқон, Қувасой, Ёзёвон сингари шаҳар-туманларининг футбол жамоалари мавжуд бўлиб эндиликни Марғилон шаҳри шарафини ҳам ҳимоя қилувчи янги жамоа “Фаровон” футбол клуби ҳам ташкил қилинди. Марғилонлик бир қатор қатор миллионлар ўйини жонкуярлари сайи-ҳаракати билан ташкил этилган клуб янги мавсумдан бошлаб ўз фаолиятини расман бошлайди.

Таъкидлаш ўринлики, йил сўнгги вилоят футболи учун анча зафарли келди. Фарғона шаҳрининг “Истиқлол” жамоаси Ўзбекистон чемпионати Биринчи лигасига муваффақиятли йўлланма олган бўлса, Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси лигани кучлилар сафида якунланди. Бу эса Фарғонада футбол хар тарафлама жадаллик билан ривожланиб бораётганидан далолатдир.

Айни пайтга келиб “Фаровон” футбол клубини ташкил этиш бўйича сўнгги расмий ишлар ниҳояланди ва жамоа келгуси йилдан бошлаб Фарғона вилояти иккинчи лигасида ўз фаолиятини бошлайди. 2018-йилга келиб эса жамоани Биринчи лигага чиқиши борасида мақсад ва вазифалар тайинланди. Шу қатори клуб қошида футбол мактаби ҳам ўз ишини бошлайди. “Фаровон” ФКни ташкил қилишдан асосий мақсад, вилоятда футболни янада ривожлантириш, Марғилонда етишиб чиқаётган ёш футболчиларни профессионал ва етук ижрочи сифатида тарбиялаш шунингдек Марғилонга катта футбол ҳавосини олиб келишдир. Албатта яқин келажакда жамоа олдига Олий лигага чиқиш вазифаси ҳам қўйилган. Биз эса “Фаровон” ФКнинг янги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!


Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика