Latest news

08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  1 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  9 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  3 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  33 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  10 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  12 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  6

Марчелло Липпи: “Биз ОЧЛ ғолибига айланиш учун етарли ишни амалга оширдик” News

Марчелло Липпи: “Биз ОЧЛ ғолибига айланиш учун етарли ишни амалга оширдик”

Осиё чемпионлар лигаси жавоб финалидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида иккала жамоа устозлари иштирок этишди.
Ёнг СУ ЧОЙ (“Сеул” ФК бош мураббийи): - Биринчи бўлимда рақибга кўплаб имкониятларни тақдим этдик, лекин тенгликни сақлаб қолдик. Иккинчи бўлимда эса рақибнинг ҳужумдаги легионерлари хавфли вазиятларни юзага келтиришди ва гол уришди. Биз дарҳол бунга жавоб қайтардик. Шундан кейин яна имкониятлар бўлди, бироқ баъзи майда хатолар умумий ғалабага камлик қилди. Турнирдаги илк ўйинимизни ўтказганимиздан буён футболчилар фақат олдинга қараб юришди. Бир неча бор ғалабалардан қувондик, бироқ футболда фақатгина чемпионлик қувониш учун асосий сабаб бўла олади. Биз эса бунга эришмадик. Шу сабабли қалбимизда ғамгинлик сезяпмиз. Лекин бу футбол.

Марчелло ЛИППИ (“Гуанчжоу Эвергранд” бош мураббийи):
- Барчаси режамиз бўйича кетди. Танаффусгача устунликни ҳисобда акс эттирмадик. Иккинчи бўлимда Мурики ва Элкесон кўплаб вазиятларга эга бўлишди. Ҳисоб очганимиздан кейин тезда гол ўтказиб юбордик ва бу ёғига барчаси 50га 50 бўлиб қолганди. Яна бир гол бизга қимматга тушиши мумкин эди. Лекин барчаси биз учун яхши якун топди ва мусобақада ғолиб чиқдик. Менимча, биз ОЧЛ ғолибига айланиш учун етарли ишни амалга оширдик. Бунга арзийдиган ўйин намойиш қилдик. Нимчорак, чорак ва ярим финалда рақибларни уйда ва меҳмонда доғда қолдирдик. Финалда ҳам ҳар 2 ўйинда яхшироқ ҳаракат қилдик. УЕФА Чемпионлар лигасида “Милан” 2003 йил қаторасига 3 баҳсда дурангга эришиб, ғолиб бўлганди. Бу йил Осиё жамоалари орасида совринга энг муносиби бизнинг жамоа эди.


Беҳзод НАЗАРОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика