Марадонанинг ўғли Мессига мурожаат қилди
19 dec 2022 19:10
News
Марадонанинг ўғли Мессига мурожаат қилди
Аргентина терма жамоаси Францияни мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айланди.
Жанубий америкаликларнинг ғалабасига Диего Марадонанинг ўғли муносабат билдирди. У Неаполда яшайди ва профессионал мақомга эга бўлмаган "Наполи Юнайтед" жамоасини бошқаради.
"Аргентина жаҳон чемпиони. Мен сенинг ғалабангдан хурсандман Лео Месси, чунки бу кубокга сендан бошқа ҳеч ким лойиқ эмасди", — деб ёзди кичик Диего Марадона ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
"Мен бутун халқим ва юртим учун хурсандман. Мен ҳар доим ўзимни аргентиналикдек ҳис қилганман. Отам ҳозир самода байрам қилмоқда", - дея қўшимча қилди афсонавий футболчининг ўғли.
Эслатиб ўтамиз, Диего Марадона 2020 йилнинг ноябрь ойида вафот этганди.
Link :
Source : Football Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади
Comments