Latest news

00:27Ёзги транфер ойнасида рекорд даражада кўп трансфер амалга оширилди – ФИФА  1 00:08Англиялик уч нафар футболчи жароҳат сабаб терма жамоанинг сентябрь ойидаги ўйинларини ўтказиб юборади  0 23:45Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан ўз келажаги бўйича музокара ўтказади  1 22:52Қирғизистон термаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда  4 22:16Маурисио Почеттино шу ҳафта янги жойда иш бошлайди  1 21:52ОКМК 120 дақиқа давом этган назорат ўйинида "Олимпик"ни мағлубиятга учратди  2 21:23Отабек Шукуров: "Туркиядаги муаммолар сабаб, клубимни ўзгартиришга мажбур бўлдим. Ҳозир янги клубим эмас, терма жамоамиз манфаати ҳақида кўпроқ қайғурмоқдаман"  5 21:00 Ўзбекистон миллий термаси машғулоти: Ҳусанов, Шомуродов ва Турғунбоев жамоага қўшилди  0 20:44Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тўлиқ таркибдаги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 20:31Ўзбекистон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади!  5 20:05"Реал"нинг яна икки футболчиси жароҳат олди  0 19:55ЎФА президенти Абдусалом Азизов Ўзбекистон терма жамоаси билан учрашди  8 19:37Дешам: "Килиан Мбаппе робот ёки супермен эмас"  5 19:14Жоан Лапорта: "Флик баҳона изламайди ва бор имкониятидан максимал фойдаланишга уринади"  5 18:50Куман Бергвейннинг "Ал Иттиҳод"га трансфери ҳақида: "26 ёшда пул — асосий мақсадингиз бўлмаслиги керак"  2

Мақсуд Каримов: "Насаф"нинг футболчиси бўлганим билан фахрланаман" News

Мақсуд Каримов: "Насаф"нинг футболчиси бўлганим билан фахрланаман"

“Насаф” футбол клубида шундай футболчилар борки, жамоа таркибида кўп йиллар тўп тепиб, жамоа ютуқларига улкан ҳисса қўшган, мухлислар меҳрини қозонган ва ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган ҳамда эл назарига тушган.

Бундай футболчилар орасида “Насаф” футбол клубининг тажрибали ҳимоячиси Мақсуд Каримов ҳам бор.

Футболчи 2008 йилдан буён, яъни 10 йилдирки, “Насаф” футбол клубининг шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.

Мақсуд Каримов 2006-2007 йиллар “Хоразм”, “Вобкент” жамоаларида тўп тепди. 2008 йилда эса “Насаф” таркибига келиб қўшилди.

Каримов жамоа таркибида ОФК Кубоги соҳиби, 2 карра кумуш медали соҳиби, 6 карра бронза медали соҳиби, беш марта Ўзбекистон Кубоги финалчиси, 2015 йили Ўзбекистон Кубоги соҳиби ва 2016 йили Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби ва Осиё чемпионлар лигасида 5 мавсум иштирок этди.



Мақсул Каримов миллий чемпионат ўйинларида 274 марта майдонга тушди ва “Насаф” таркибида ҳимоячи сифатида  200дан ошиқ ўйин ўтказди.

Футболчи 2010 ва 2011 йилларда миллий терма жамоамиз таркибида ҳам 4та ўйин ўтказиб, 159 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.

Мақсуд Каримов бугун "Насаф" таркибидаги сўнгги учрашувда майдонга тушди.

“Насаф” – “АГМК” учрашуви якунига етгач, футболчига алоҳида эҳтиром кўрсатилди.



"Насаф" раҳбарияти, мураббийлар номидан шунингдек “Насаф”ни кўп минг сонли мухлислари, Мақсуд Каримовга жамоа сафида кўрсатган ўйинлари учун мингдан-минг раҳматлар айтади. Мақсуджон биз сиздан мамнунмиз, сизни эъзозлаймиз! Сизга катта ташаккур! деб ёзади клуб расмий сайти.

Бугунги ўйиндан сўнг. Мақсуд Каримовни қисқача суҳбатга тортдик.

- Авваломбор,  шундай кунларга етказганига минг марта шукур. "Насаф"дек жамоанинг таркибида тўп тепганимдан, жамоанинг бир бўлаги бўлганимдан ғоятда фахрланаман. Бу жамоанинг ўтмиши шонли, салоҳияти жуда катта, шунингдек келажаги ҳам порлоқ. "Насаф" ҳамиша ўзбек футбол ишқибозларининг назаридаги жамоадир. Бу жамоада тўп тепганимдан фахрдаман.  Севимли жамоамнинг келгуси фаолиятига каттадан-катта муваффақиятлар тилаб қоламан. Бу жамодан кетиш мен учун жуда оғир. Бу жамоа худди ўз оиламдек, ўйимдек бўлиб қолган. Мухлислар эса худди ўзимнинг ака-укаларимдек. Ҳаммангизга раҳмат айтаман, - дейди Мақсуд Каримов. 


Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика