Latest news

02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  2 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  0 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  40 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  2 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  21 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  8 19:18Суперлига. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6

"Мақсадимиз — чемпионлик". "Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаев билан интервью News

"Мақсадимиз — чемпионлик". "Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаев билан интервью

Хабарингиз бор, яқинда "Бунёдкор" клуби раҳбариятида ўзгаришлар юз берди.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев расман “Бунёдкор” футбол клуби президенти этиб тайинланди. Шундан сўнг, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев клубда бўлиб, у ерда мураббийлар, футболчилар ва клубда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимлар билан учрашди. Жамоа олдига чемпионлик вазифаси қўйилди. Хўш, жамоа бунга қай даражада тайёр? Клубда ишлар қандай кетмоқда? Шу ва бошқа саволлар билан "Бунёдкор" клуби бош директори Улуғбек Мирзаевни суҳбатга чорладик.

- Дастлаб, яқинда клуб президенти этиб тайинланган “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев билан учрашув хусусида фикрларингизни билдириб ўтсангиз...
- 26 февраль куни бизнинг бош ҳомиймиз бўлган “Ўзбекнефтгаз” АЖ клуб президентини ўзгартириш бўйича ўзаро ички қарорни қабул қилди. Шу кундан эътиборан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев клуб президенти этиб тайинланди. Ҳақиқатан ҳам ушбу инсонни яқиндан таниганлар футбол мухлиси эканликларини жуда яхши билишади. Ушбу омил футболни ривожлантиришга қаратилган ишларда жуда ҳам асқотади. Учрашув давомида ўзлари ҳам футбол ўйнаб туришларини таъкидладилар. Яна бир нарсани айтиб ўтиш керакки, Меҳриддин Раззоқович Бухоро вилояти ҳокимлигида фаолият олиб борганларида "Бухоро" футбол клуби чемпионатимизда тўртинчи ўринни қўлга киритганди. Сўнгги йилларда биз бироз молиявий қийинчиликларни бошимиздан кечирдик. Бу беркитадиган нарса эмас. Меҳриддин Раззоқовичнинг клуб президенти бўлиши муносабати билан "Бунёдкор"нинг яна аввалги шонли даври қайтади, деган умиддаман. Жамоамиз чемпионатда энг юқори ўринлар учун курашадиган бўлади, деб ўйлайман. Дарҳақиқат, 3 март куни клуб президенти жамоа билан учрашди. Футболчилар билан бевосита давра суҳбати ўтказилди. Шаҳбоз Эркинов, Лутфулла Тўраев, мураббийлар штаби вакиллари сўзга чиқишди. 2021 йилда жамоа олдига чемпионлик вазифаси қўйилди.
- Бевосита, ушбу учрашувда бош мураббий масаласи ҳам кўриб чиқилди ва янги мавсумда Шуҳрат Мақсудов жамоани бошқарадиган бўлди. Лекин, Вадим Абрамовнинг "Бунёдкор"да маслаҳатчи сифатида қолиши ҳақида гап-сўзлар ҳам йўқ эмас...
- Буни инкор этмайман. Вадим Карленович тажрибали мутахассис сифатида мураббийлар штабига ўз маслаҳатларини бериб келган. Чунки, икки йил давомида жамоани бошқарди. Аммо, биламизки ўтган йилнинг сўнггида ЎФА қарори эълон қилинган. Яъни миллий, олимпия, ёшлар терма жамоалари мураббийлари клубларда ҳеч қандай лавозимларда ишлаши мумкин эмас. Бу ҳақида кўп маълумотлар берилди. Биз ҳам ушбу қарорни ҳурмат қиламиз ва бажаришга мажбурмиз. Чунки, биз футбол оиласининг бир қисмимиз, қоидани бузишга ҳаққимиз йўқ. Шуҳрат Мақсудов бош мураббий этиб тайинланди. Яхши ниятда ишонч билдирдик. Ушбу мутахассис жамоа учун бегона эмас. Шуни айтишим керакки, мураббийнинг ишига, клубнинг ички сиёсатига аралашувларга йўл қўймаслигимиз керак. Ишонаманки, ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади.
- Ўтган давр мобайнида "Бунёдкор" академияси қийин кунларни бошидан кечирди. Овқатланиш, моддий техника ва бошқа муаммолар юзага келганди. Шундай экан, бугунга келиб академия қандай ҳолатда? Қандай ўзгаришларга қўл урилмоқда?
- Барчага маълумки, академия "Бунёдкор"нинг келажаги. Клубимизнинг эртаси ҳисобланади. Биз академияга муносиб эътибор бермас эканмиз, нонимиздан айрилиб қолишимиз мумкин. Жасур Жалолиддиновни Москванинг "Локомотив" клубига трансфер қилганимиздан 350 минг доллар ишладик. Мана шу пуллар эвазига бир қанча муаммоларимизни бартараф этдик. Демак, бир йилда иккита футболчини яхши жамоаларга трансфер қилишимиз керак. Бундай академия билан, асосий ҳаражатларимизни бартараф этиш имкониятидан фойдаланмасак, биз нонкўр бўламиз-ку. Академиядан фойдаланиб ўзимизга молиявий маблағлар топмас эканмиз, фақат ҳомийга қараб қолаверамиз. Академияда ислоҳотлар қилишни бошладик. Биринчи навбатда шароитларни, футболчиларни хоналарини таъмирлаяпмиз, озиқ-овқат масаласини ҳал қилмоқдамиз. Ҳаттоки, овқатланадиган ошхона анжомларини, идишларини ҳам янгилаяпмиз. Болаларга хизмат қиладиган ходимларга бўлган муносабатларни яхшилаяпмиз. Ускуналар, печлар, музхоналар барчаси кўздан кечириб чиқиляпти. Тиббий марказимизда ҳам сўнгги йилларда бирорта техника олинмаган экан. Шу кунларда тиббиёт техникаларини ҳам алмаштиришни мўлжаллаб турибмиз. Футболда биринчи рақамли душман жароҳат ҳисобланади. Бу йўлда ҳам керакли технологияларни жалб қилишни режалаштиряпмиз. Унгача қўл қовуштириб ўтирмадик. Қайси ускуналарни таъмирлаш керак, қайсиларини янгилаш лозим бу ишларни бажариб бўлдик. Олдинда қилинадиган ишларимиз, режаларимиз жуда кўп. Шунга қараб олдинга қараб интиламиз. "Бунёдкор" академияси ҳар доим эътибор марказимизда бўлади.
- Академияда кадрлар алмашинуви ҳам рўй берадими?
- Ҳозирча биринчи навбатда академия ходимларидан бирор нарсани талаб қилишдан олдин биз уларга шароит яратиб қўйишимиз керак. Шунинг учун биринчи босқичда шароитларни яхшилаш билан шуғулланяпмиз. Иккинчи босқич ҳам яқин кунларда етиб келади. Албатта, гапингизни инкор қилолмайман. Кадрлар масаласини ҳам кўриб чиқамиз. Биз ҳар қандай ўзгаришга тайёрмизки, ўша ўзгариш академиямизни фойдасига хизмат қилсин. Қолган ҳаммасини вақт кўрсатади.
- Рустам Мирсодиқовни клубга таклиф қилиш жараёни қандай бўлди?
- Рустам Мирсодиқов узоқ йиллар мобайнида ўзбек футболига хизмат қилган. Ортиқча таърифга ҳожат йўқ. Рустам Мирсодиқов клубда ёшлар футболини ривожлантириш раҳбари лавозимида фаолият олиб боради. ОФКнинг клубларни лицензиялаш тизимида айнан шундай лавозим бор. Бу лавозим ўз ичига нималарни олади, асосий жамоамиздан сўнг олтита жамоамиз бор. U-21 жамоаси, Биринчи лигада иштирок этадиган "Бунёдкор-2", 2та U-18 жамоамиз, бири Республика мусобақаларида, бири шаҳар биринчилигида қатнашади. Шунингдек 2та иккинчи лига жамоамиз, улар шаҳар биринчилигида иштирок этади. Олтита жамоада 2001 йилдан 2005 йилгача бўлган футболчилар тўп тепишади. Рустам Мирсодиқовни шу олти жамоани назорат қилишга раҳбар этиб тайинлаганмиз. Уларнинг ишларидан катта самара кутяпмиз. Бунга ишонамиз.
- Янги мавсум олдидан футболчиларнинг шартномалари кўриб чиқилдими? Чунки, қишки трансферлар ойнаси вақтида клуб академиясидан етишиб чиққан футболчилар эркин агент мақомида бошқа жамоаларга йўл олишди...
- Тўғри, айтдингиз. 26 январь санасидан бошлаб клубга ишга қайтдим. Ўтган мавсум футболчилар билан шартномаларни узайтириш бироз эътиборсиз қолиб кетди. Шунинг учун ҳам "Локомотив" жамоасига уч нафар футболчимиз ўтиб кетиб қолди. Агарда шу томондан муаммо бўлмаганида таркибдаги футболчиларни кўпини сақлаб қолган бўлар эдик. Буёғига янада пухтароқ турамиз. Ҳозирданоқ шартномаси муддати тугаётган футболчилар билан музокараларга киришганмиз. Ушбу масалада яқин кунларда кескин бурилиш қиламиз. Футболчи "Бунёдкор"дан шунчаки кетиб қолмайди. Яхши ҳам академиямиз бор экан. Айтайлик, Санжар Қодирқулов, Ислом Қобилов, Жасур Умрзоқовларни шартномаси якунланган бўлсада, 10 йиллар давомида академияда тарбияланишган. Мазкур футболчилар ҳозирда 23 ёшда. Ҳали 24 ёшга тўлишгани йўқ. Шунинг боис биз "Локомотив" ва "Андижон" жамоалиридан футболчиларни тарбиялаганимиз учун яхшигина машғулот компсенсациясини оламиз. Дейлик, Акром Комилов "Пахтакор"га ўтганида 90 миллион сўм машғулот компенсацияси олишга муваффақ бўлгандик. Ҳозирда ЎзПФЛ бу борада янги тизм ишлаб чиққан.
- Клубнинг жорий йилдаги маркетинг сиёсати қандай бўлади?
- Фақат ҳомийга қараб қолмасдан қўшимча даромад топиш бизга қўшимча ғайрат бағишлайди. Ушбу сиёсатимизни жорий йилда ҳам устувор қилиб қўямиз. Ҳозирда бир нечта компаниялар билан музокараларимиз кетмоқда. Пандемия шароитида ва ундан сўнг бу нарсага эришиш осон бўлаётгани йўқ. Мазкур йўналишда бошқа жамоаларга наъмуна бўла оламиз. Меҳриддин Раззоқович билан учрашувда маркетинг изланишлари орқали қўшимча даромад топиш ҳам вазифа қилиб қўйилган.
- Бош жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. Чемпионлик учун курашишга жамоа тайёрми?
- Тайёргарлик ёмон ўтмади. Йиғинлар асосан ўз қароргоҳимизда олиб борилди. Фарғонада ташкиллаштирилган "Ҳоким кубоги" мусобақасида илк бор иштирок этиб ортга кубок билан қайтдик. Мавсумни яхши кайфиятда бошлаб олдик. Қуръа ҳам бизга қулай келди. Яъни кетма-кет кучли жамоалар билан тўқнаш келмадик. Яхши таркиб йиға олдик. Таркибнинг ўзагини ўтган мавсум ҳаракат қилган футболчиларимиз ташкил қилмоқда. Шунингдек, бир нечта футболчиларни таклиф қилдик. Уларга яхши шароитлар яратиб бериб, вақтида рағбатлантириб турсак, бемалол юқори ўринлар учун кураша оламиз, деб ўйлайман.
- "Бунёдкор" жамоасида тўп тепган футболчилар фаолиятларини якунлагач бирорта хайрлашув учрашуви ташкиллаштирилмаган. Мана, сўнгги йилларда Мурод Зухуров, Анвар Ғофуров каби тажрибали футболчилар жамоадаги узоқ йиллик фаолиятидан сўнг бутсаларини михга илишди...
- Сизни тўғри тушундим. Эсингизда бўлса, ўтган мавсум суҳбатлашганимизда "Бунёдкор"нинг 15 йиллигини ўтказиш борасида режаларимизни айтиб ўтган эдим. Агар мухлислар киритилмаса, кейинги йил ўтказишимиз кўзда тутилганди. Менимча мухлислар ташрифи борасида бу йил муаммо бўлмайди. Дастлабки турларни ўтказиб олганимиздан сўнг ФИФА кунлари, ОЧЛга ажратилган бўш кунлардан фойдаланиб бу ишни амалга оширишни режалаштирганмиз. Жуда кўп футболчиларга хайрлашув учрашуви ташкил қилинмаган. Дейлик, Мурод Зухуров, Виктор Карпенко, Анвар Ғофуров, Саҳоб Жўраев ва ҳоказо. Бу кўпчиликка қизиқ бўлади, деб ўйлайман. Телевиденияда ҳам трансляция қилиниши мумкин. Ҳомийларни жалб қилиш, чипталар савдосидан пул ишлаш имкони бўлади. Шу орқали футболчиларни ҳурматини жойга қўйган бўламиз. Ҳар бир фаолиятини якунлаган футболчига бундай хайрлашув учрашувлари ташкил қилиниши керак. Улар бунга лойиқ.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика