Latest news

14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  0 13:40Расман: Ҳаким Зиеш фаолиятини ватанида давом эттиради  1 13:18Жесус фаолиятидаги энг оғир жароҳатдан сўнг "Арсенал" таркибига қайтишга умид қилмоқда  0 12:51"Бавария" юлдузи машғулотларга қайтди  1 12:20Фойдали ҳамкорлик: "Барселона" кутилмаган ҳомийлик шартномасини имзолади  0 11:44Испаниялик агент қозоғистонлик дарвозабонни Европа топ-лигасига таклиф қилмоқда  1 10:45Футзал. Бугун ўсмирларимиз Осиё ўйинларидаги юришини бошлайди  0 10:17"Челси" 100 миллион еврога баҳоланган испаниялик футболчига кўз тикмоқда  5 09:43"Манчестер Юнайтед"нинг ярим ҳимоячи позицияси учун шорт-листи маълум бўлди  11 09:17"Челси" "Реал"нинг трансфер нишонини "илиб кетмоқчи"  1 08:50Алонсо "Ювентус" юлдузи учун Мбаппедан ташқари "Реал"нинг исталган футболчисини сотишга тайёр  9 08:22"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  9 07:55"Реал Мадрид"нинг тўрт нафар футболчиси "Барселона"га қарши ўйиндан олдин сафга қайтди  15 07:28Суперлига. Бугун битта учрашув бор  8 02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0

Манучеҳр Сафаров: "Фақат ғалаба учун майдонга тушгандик. Бизда ортга йўл йўқ эди" News

Манучеҳр Сафаров: "Фақат ғалаба учун майдонга тушгандик. Бизда ортга йўл йўқ эди"

Осиё кубоги-2023 "A" гуруҳ 3-тур доирасидаги Тожикистон — Ливан (2:1) учрашувидан сўнг, "Нефтчи" клуби ва Тожикистон терма жамоалари футболчиси Манучеҳр Сафаров сайтимизга кичик интервью берди.

- Манучеҳр, ўйин ҳақида нималар дея оласиз? Тожикистон футболи тарихидаги энг ёрқин учрашувлардан бири бўлди...

- Яхши учрашув гувоҳи бўлдик. Қандай ўйин кўрсатганимизни кўрдингиз. Бизда ҳозир ажойиб терма жамоа бор, унда яхши ўйинчилар жамланган. Кейинги босқичга чиқишимизга ишонгандик. Бутун Тожикистонни табриклайман. Бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага рахмат, бизни қўлламаганларга ҳам раҳмат. 

- Иккинчи турдан кейин футболчилар билан суҳбатлашганимизда улардаги ишонч яққол сезилиб турганди. Жамоада бу қадар юқори ишонч қаердан пайдо бўлган?

- Шунчаки, бизда ортга йўл йўқ эди. Бугунги ўйинга фақат ғалаба қозониш учун тушгандик. 

- Нимчорак финал ўйинига қандай тайёргарлик кўрасизлар? Тожикистон ўз тарихида биринчи марта бу босқичда ўйнайди...

- Осиё кубогида ҳам илк марта иштирок этяпмиз. Биринчи уринишнинг ўзида гуруҳдан чиқдик. Кейинги босқич ўйинига ҳудди бугунгидек пухта тайёргарлик кўрамиз. Нимчорак финалда осон рақиб бўлмаслиги аниқ. Охирги нафасимиз қолгунча курашишда давом этамиз. 

- Тожикистон Республикаси Президенти билан учрашув бугунги ўйинга қандай таъсир ўтказди?

- Президентимиз бугунги ўйинда фақат ҳужум қилиш кераклигини таъкидладилар. Давлат раҳбари билан учрашув бизга мотивация берди.  Бугун ўзимизга топширилган вазифани аъло даражада бажардик.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика