Мансур Саидов “Навбаҳор”да
29 jan 2017 08:38
News
Мансур Саидов “Навбаҳор”да
Тез орада "Навбаҳор" сафини янги футболчи ҳисобига кенгайиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Фарғонанинг “Нефтчи” клубидаги иштироки билан мухлисларимизга яхши таниш бўлган ярим ҳимоячи Мансур Саидов таркибга қўшилди. Ушбу ярим ҳимоячи мухлислар учун бегона эмас. Саидов 2014 йилги мавсумда айнан “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилганди.
Футболчи 2016 йилги мавсумдан кейин фарғоналиклар билан хайрлашиб, Навоийнинг “Қизилқум” клуби йиғинида қатнашишни бошлаганди. Саидов оилавий шароитга кўра Навоий жамоаси таркибида тўп сурмасликка қарор қилди. Тез орада Мансур билан шартнома имзоланади ва у ҳам “Навбаҳор”нинг тўлақонли аъзосига айланади.

Link :
Source : pfcnavbahor.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments