Latest news

20:59Тен Хаг Роналдуга жавоб қайтарди  4 20:23Асрор Алиқулов: “Футболда натижани олдиндан айтиб бўлмайди“  0 20:19Улуғбек Бакаев: “Машъал” ҳимояда яхши ўйнади”  1 20:00"Арсенал" товон пули 100 миллион евролик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда   1 19:38Агар Араухо шартномасини узайтирмаса, "Барселона" уни сотиб юборади  5 19:13ПРО-Лига. "Бухоро" ўз уйида "Машъал"га имкониятни бой берди  8 19:10Расман: "Акрон" Артём Дзюба трансферини эълон қилди  4 18:47Де Брюйне "Ман Сити" сардори бўлишни истамайди  0 18:12Расман: "Арсенал" Артета билан шартнома узайтирилганини эълон қилди  0 17:34"Sky Sports" трансляцияси туфайли АПЛ учрашуви вақти ўзгартирилди  4 16:32Ла Лигада ирқчилик туфайли ўйинлар қолдирилиши мумкин. Ҳакам 3 бор огоҳлантиради ва кейин ўйинни буткул тўхтатади  9 16:01Футзал бўйича жаҳон чемпионати ўйинларига чипта олмоқчи бўлганлар диққатига!  4 15:29"Барселона" ва "Бавария" юлдузларини алишиши мумкин  14 15:01Мавсум охирида шартномаси якунланадиган Артета "Арсенал" билан келишиб олди  1 14:27Нидерландия футзал терма жамоаси устози: "Ўзбекистоннинг мундиалгача бўлган барча тайёргарлик жараёнларини ўргандик"  1

Мансур Давлетов: "Хоразм"ни олий лигага олиб чиқиш учун бор кучни ишга соламиз" News

Мансур Давлетов: "Хоразм"ни олий лигага олиб чиқиш учун бор кучни ишга соламиз"

Бу йил олий лигага чиқишни ўз олдига мақсад қилиб қўяётган жамоалари орасида Хоразм ҳам бор.
Жамоа айни пайтда Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Шу аснода бош мураббий Мансур Давлетов билан суҳбатлашдик.

- Пойтахтдаги "Геофизика" қароргоҳида йиғин олиб бормоқдамиз. Машғулотлар билан бир қаторда синов-назорат учрашувларини ҳам ташкил этиб, футболчиларнинг имкониятларини кўздан кечиряпмиз", -  дея гап бошлади Хоразм бош мураббийи.

- Йиғинни Тошкентга кўчирганимиздан кейин таркибимизга бир қатор янги ўйинчилар келди. Хусусан, Илёс Хайров, Санжар Баратов, Аллаёр Реимов, Низом Норов сингари футболчиларни айни дамда синовдан ўтказяпмиз. Ундан ташқари яқин кунларда асли урганчлик Темур Бекчановнинг ҳам келиши кутилмоқда. Ўйлайманки расмий баҳслар бошлангунга қадар таркибни шакллантириб, асосий таркиб ўзагини аниқлаб оламиз.

- Ўтказган ўйинларимиздан келиб чиқиб шуни айтишим мумкинки, ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўп. Ҳар бир чизиқда камчиликлар бор. Уларни бартараф этиш учун машғулотларда ишлаяпмиз.

- Бу йил раҳбарият олдимизга жиддий вазифа қўйди. Яъни унга кўра жорий мавсум "Хоразм"ни кучлилар сафига олиб чиқиш. Уни бажариш учун мураббий сифатида бор билим ва маҳоратимни ишга солишга тайёрман. Ҳаммасини мавсум кўрсатади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика