Мане: "Ота-онам мен билан фахрланишади"
13 sep 2018 10:40
News
Мане: "Ота-онам мен билан фахрланишади"
"Мен туғилган қишлоқда ҳеч қайси футболчи катта чемпионатларда тўп тепмаган эди. Кичкиналигимда ота-онам ўқишим кераклигини айтишарди, чунки улар мени ўқитувчи бўлишимни исташган. Ота-онам футбол - вақтни бекорга сарфлаш, мен ҳеч қачон муваффақиятга эриша олмайман деб ҳисоблашарди.
Доимо уларга бу касб оиламизга ёрдам берадиган ягона иш деб айтардим. Ота-онам бу гапларга кўпам ишонаверишмаган, чунки биз яшайдиган жой пойтахтдан анча узоқда эди. Улар футболчи бўлишимга қаршилик қилишган ва биринчи профессионал шартномамни имзоламагунимча менга ишонишмаган.
Мақсадимга эришиш қийин бўлди, бироқ мен футболчи бўлиш орзуимни амалга оширмоқчи эдим. Бунинг учун боримни бердим, ота-онамда бошқа йўл қолмаганидан сўнг, улар менга ёрдам бера бошлашди. Бугун улар мен билан фахрланишади" - дейди Мане.
Мане "Лестер"га қарши баҳсдан сўнг масжид ҳожатхонасини тозалади (ВИДЕО)
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Comments