“Манчини терма жамоа учун тўғри танлов”
28 dec 2019 00:35
News
“Манчини терма жамоа учун тўғри танлов”
Италия футбол федерацияси президенти Габриэле Гравина терма жамоа бош мураббийи Роберто Манчинининг мамлакат бош жамоаси рулидаги хизматларини эътироф этди.
“Манчини Италия терма жамоаси учун тўғри танлов бўлганини тезда тушуниб етди. Ёш иқтидорли футболчиларни потенциалидан унумли фойдаланиб, уларни чиройли футбол ўйнашга йўналтириши - мураббий билан ғояларимиз муштарак эканлигидан далолат беради. Италия футболининг яқин 9-10 йиллик ривожланиш дастури бор”, дея Гравинанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sport Italia.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Манчини тарихий натижага эришган эди. У Италия терма жамоаси билан қаторасига 11 та учрашувда ғолиб чиққан илк мураббийга айланди. Манчини қўли остида Италия терма жамоаси Евро-2020 саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, мусобақанинг финал босқичига йўл олди.
Link :
Source : Sky Sport Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments