Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  17 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Манчини: “Италия ҳеч қачон Болгарияда ғалабага эришмаган, демак..” News

Манчини: “Италия ҳеч қачон Болгарияда ғалабага эришмаган, демак..”

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Болгарияга қарши кечадиган беллашувдан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Шимолий Ирландияга қарши ўйнаган таркибга қараганда бу гал бироз ўзгариш бўлиши аниқ. Айнан кимлар майдонга тушиши ҳақида аниқ фикр айтолмайман. Бу футболчиларнинг ўйин олдидаги ҳолатидан келиб чиқиб танланадиган вазият. Ҳар бир ўйин ўзига хос қийинчликка эга, шу сабаб барча футболчилари бор эътиборларини бир жойга жамлаб, рақибга ҳурмат билан муносабатда бўлишлари керак. Биз бу ерга ғалаба учун келганмиз. Тарихга назар солсак, Италия ҳеч қачон Болгариядан ғалаба билан қайтамаган. Бу шуни англатадики, бу ерда тўп тепиш осонмас.

Шимолий Ирландия билан таққослаганда Болгариянинг жисмоний ҳолати яхшироқ бўлмасада, улар тўп билан муомала қилишда бирмунча яхши кўрсаткичларга эга. Биз Шимолий Ирландияга қарши биринчи бўлимда устунлик қилгандик, кейинчалик эса ўйинни назорат қилишга қийналдик. Биз ўйинни шунчаки назорат қиладиган жамоа эмасмиз. Кўпроқ ҳужумкорликка эътибор қаратамиз ва буни йигитлар тушуниши керак”, дея Манчинининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, Болгария-Италия учрашуви бугун, 28 март куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика