Latest news

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  1 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  2 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  4 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

"Манчестер Юнайтед"га 5 та жиддий даъвогар бор News

"Манчестер Юнайтед"га 5 та жиддий даъвогар бор

Келаси жума кунги дедлайн олдидан клубни сотиб олиш учун 5 та гуруҳ рақобатга киришди.

Ҳафта бошида қатарлик хусусий инвесторлар гуруҳи инглиз клубини тўлиқ сотиб олиш бўйича ҳаракатга киришгани маълум қилинган эди. Эндиги хабарга кўра, улар тўртта рақибнинг жиддий қаршилигига дуч келади. Охирги муддат олдидан баъзи таклифлар ҳам юборилган. Қатардан ташқари Америка Қўшма Штатларидан ҳам қизиқиш бор. Шунингдек, Буюк Британиянинг энг бадавлат инсони ва бутун умрлик "қизил иблислар" тарафдори Сэр Жим Рэтклифф ҳам клубни сотиб олиш учн бўлаётган уринишлардан четда турмаслигини билдирган.

Тез орада жараённинг биринчи босқичи якунланади. Кейинчалик махфийлик шартларини қабул қилганларга "Юнайтед" молиявий маълумотлари сақланадиган "маълумотлар хонаси"га кириш ҳуқуқи берилади. Маълум бўлишича, таркибида Саудия Арабистонининг "Ньюкасл"га эгалик қиладиган инвесторларига ҳам шундай рухсат берилган. Уларнинг расмий таклиф билан чиқиши ёки йўқлиги ҳозирча номаълум.

Глейзерлар оиласи "Манчестер Юнайтед" учун 6 миллиард фунт талаб қилаётгани хабар қилинган. Бироқ улар ҳозирча оммага аниқ рақамларда қанча маблағ исташларини ошкор қилмади. Улар, шунингдек, инвестициянинг иккита алоҳида шаклини қабул қилишга тайёрликларини айтишган. Биринчиси клубдаги улуш эвазига мустақил равишда нақд пул киритиш шаклида, иккинчиси эса мураккаб тижорий ҳамкорлик асосида.

ПСЖга эгалик қилувчи QSI гуруҳидан алоҳида бўлган қатарликлар уларнинг таклифи энг кучли бўлишига ишончи комил.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика