Latest news

10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  0 10:05УEФА ПСЖга катта миқдорда жарима белгилади  1 09:34ПСЖ футболчисини Туркия жамоаси сотиб олди  2 09:03"Барселона" дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири билан ҳомийлик шартномасини имзолади  2 08:32"Насаф" футзал жамоаси уч нафар Қирғиз Республикаси терма жамоаси аъзолари билан шартнома имзолади  1 08:01Суперлига. Бугун 2-даврага старт берилади  2 07:30Sofascore. Элдор Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  1 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  1 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  5 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  28 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  10 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3 23:12"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган  1

"Манчестер Юнайтед" скаути: "Унда "Юнайтед" ДНКси бор, афсуски бизникилар буни кўра олишмади" News

"Манчестер Юнайтед" скаути: "Унда "Юнайтед" ДНКси бор, афсуски бизникилар буни кўра олишмади"

Таниқли футбол эксперти ва бошқарувчи Алишер Никимбаев "Манчестер Юнайтед" скаути Абдуқодир Ҳусанов иқтидорини олдиндан кўра билганини айтиб берди.

Никимбаев бу ҳақда Телеграмдаги каналида пост қолдирди.


"Фабрицио Романонинг ёзишича, "Манчестер Сити" ва "Ланс" ўртасидаги Абдуқодир Ҳусанов трансфери ҳал бўлиш арафасида.

Мен бошқаларнинг янгиликларини қайтадан айтиб бермоқчи эмасман, шон шуҳрат вақтини шу мақсадда ўз сайти (www.championat.asia)га эга бўлган Ҳусанов агентларига қолдираман.

Буни қандай кўраётганимни айтиб бермоқчиман.

Кеча ҳамкасбларимдан бири билан кутилаётган трансферни муҳокама қилдик ва у мендан энди "Сити"га мухлислик қиласизми деб сўради.

- Йўқ. "Юнайтед" менинг клубим, унга содиқ қоламан.

Аммо бир нарса қизиқ. 2023 йилнинг май ойида, Аргентинадаги ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати вақтида Ҳусанов "Манчестер Юнайтед" скаутининг "қалами"га тушиб қолди ва ўша скаут билан Ҳусановнинг АПЛдаги истиқболини муҳокама қилдик. Бугун ўша скаутга ёзиб, унинг фикри билан қизиқдим. У шундай жавоб берди:

- Ҳусанов АПЛга мос футболчи. У "Сити"дан кўра кўпроқ МЮга тўғри келади. Унда "Юнайтед" ДНКси бор, афсуски бизникилар буни кўра олишмади.

- Балки улар ярим йил олдин Франция клубидан харид қилинган Лени Йорони устун кўришгандир?

- Улар позиция бўйича рақобатчи эмаслар ва ёнма-ён ўйнашлари мумкин.

- Нега унда "Манчестер Юнайтед" Ҳусановга эътибор қаратмади?

- Буни тушунтириш қийин, чунки бизга қарор сабабларини айтишмайди. Бир томондан унинг нархи 100 минг бўлганида Ҳусановни олдиндан АПЛда кўра билганим билан фахрланаман. Бошқа томондан, мени эшитишмаганидан хафа бўлдим.


Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика