Latest news

10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  1 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  6 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  2 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  2 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  7 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  3 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  7 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  4 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  3 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  5 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  2

"Манчестер Юнайтед" Маркос Льоренте учун 80 миллион евро таклиф қилди?! News

"Манчестер Юнайтед" Маркос Льоренте учун 80 миллион евро таклиф қилди?!

AS "Манчестер Юнайтед"нинг Маркос Льорентега 70 миллион фунт таклиф қилгани ҳақида ёзмоқда.

26 ёшли футболчи Ла Лигада етакчилик қилаётган жамоанинг муҳим ўйинчиларидан биридир, "Атлетико" "Барса"дан 4 очко кўп жамғарган.

Марказий ярим ҳимоячи жорий мавсум Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида "Рохибланкос" сафида 10та гол ва 9та ассист қайд этди.

У ярим ҳимоянинг олдинги чизиғида фойдаланилмоқда, "Реал"да эса таянч зонасида ўйнарди.

Бундай универсаллик "қизил иблислар" эътиборини тортда ва уларга айни дамда таянч ярим ҳимоячиси зарур, сабаби шартнома билан боғлиқ муаммо ҳал этилмаса, Поль Погба кетиши мумкин.

"Англия клуби "Атлетико" билан боғланди ва ярим ҳимоячи учун 80 миллион евро (70 миллион фунт) таклиф қилди", - дейилади AS хабарида.

"Атлетико" Льорентени сотишни режалаштирмаган, аммо бундай ажойиб таклиф "Рохибланкос"ни битимни кўриб чиқишга мажбур қилиши мумкин, сабаби ушбу маблағ коронавирус сабаб келиб чиққан молиявий инқироз, ҳамда ЧЛ плей-оффига чиқа олмаганлик сабабли маблағсиз қолишни ёпиб кетиши мумкин.

Шунингдек ўйинчини Испания пойтахтидан ёмғирли Манчестерга кўчишга кўндириш зарур.

Аммо Маркос Льоренте жамоасини ўзгартириш ҳақида ўйламаяпти. Унга "Атлетико" ёқади ва клубни севади, Маркос Мадриддан кетмоқчи эмас. У Испания пойтахтида янги уй қурмоқда.

"Бу ҳақиқат, у ўз меҳнати орқали маошининг кўтарилишига сабабчи бўлди, аммо у молиявий инқироз пайтида "Атлетико"дан маошини кўтаришни талаб қилмаган эди".

Льорентенинг нархи яқинда 43 миллион фунтдан 60 миллион фунтга қадар кўтарилди.

"У Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Ливерпуль"га қарши ўтган мавсумдаги ғалабали ўйиндан бери ўзининг ажойиб ривожланиши билан кишини лол қолдирмоқда", - дейди Испания минтақавий менежери Тобиас Бласейо.

"Льоренте - мослашувчан ўйинчи ва мунтазам равишда голлар урмоқда, у ҳали ҳам жисмоний ва ақлий жиҳатдан ривожланиши мумкин".

"Реал" академиясидан чиққан ўйинчи 2019 йилнинг ёзида "Атлетико"га 30 миллион евро эвазига ўтганди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика