Latest news

20:54ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон КХДРни мағлуб этиб, учинчи босқични 3 очко билан бошлади  225 20:41Ўртоқлик учрашуви. Россия Вьетнамни қийинчиликсиз мағлуб қилди  0 20:25ЖЧ саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум бўлди  2 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Фаластин дарвозасига йўл топа олмади!  7 18:15ЖЧ-2026 саралаши. Япония Хитой дарвозасига жавобсиз 7 та гол урди!   7 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ футболчилари "Бунёдкор" стадионига етиб келишди  6 17:36ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - КХДР: Асосий таркибимиз маълум  43 17:17"Бунёдкор" стадиони Ўзбекистон - КХДР учрашувига тайёр  6 17:17ЖЧ-2026 саралаши. Австралия ўз уйида мағлубиятга учради  8 17:05ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - КХДР учрашувини кимлар шарҳлайди?  7 16:53Расман: МЮ ва "Челси" собиқ футболчиси фаолиятини Австралия давом эттиради  4 16:34Фабрицио Романо: "Каземиро "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда"  4 16:15Breaking! Абдуқодир Ҳусанов Францияга учиб кетмоқда  18 15:51Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  4 15:26Футзал. Панаманинг Жаҳон чемпионати учун якуний таркиби маълум  0

"Манчестер Юнайтед" кофе компанияси билан ҳамкорликни бошлади ФОТО + Видео News

"Манчестер Юнайтед" кофе компанияси билан ҳамкорликни бошлади ФОТО + Видео

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби бугун кофе ишлаб чиқарувчи "Melitta" компанияси билан ҳамкорлик бошланганини эълон қилди.

"Melitta Group" таркибига кирувчи "Melitta" компанияси клубнинг биринчи расмий кофе ҳамкори номига сазовор бўлди.

"Юнайтед" ва "Melitta" ўз фаолиятини Буюк Британия, Ирландия ва Германия ҳудудларида олиб боради. Ўзаро ҳамкорлик доирасида "Олд Траффорд" ва стадионга қарашли ҳудудларда 200та кофе қуйиб берувчи автоматлар ўрнатилади.

"Манчестер Юнайтед" ва "Melitta" ўз фаолиятини Буюк Британия, Ирландия ва Германия ҳудудларида олиб боради. Ўзаро ҳамкорлик доирасида "Олд Траффорд" ва стадионга қарашли ҳудудларда 200та кофе қуйиб берувчи автоматлар ўрнатилади.

Энди ҳар йили "Олд Траффорд"га умумий 6 тонна кофе қўйилади ва бу иш "Melitta" компанияси зиммасига тушади. Шунингдек, янги ҳамкор "Red Cafe"ни ўзгартиради. Унда кофе бар ва янги овқатланиш жойлари яратилади. Шу билан бирга кафе ёпилмайди, у стадион меҳмонлари учун ҳам очиқ бўлади. "Red Cafe"нинг расмий очилиши мана шу мавсум, фақат сал кейинроқ бўлиб ўтади.


Бундан ташқари, "Melitta" "Манчестер Юнайтед" мухлислари орасида кофени хуш кўрувчилар учун махсус таклиф тайёрламоқда. "Melitta"нинг тарихи 100 йилдан ортиқни ташкил этади. Компания кофе ишлаб чиқаради, безаб бойитади ва кофени сотади, кофе фильтрларини ҳам ишлаб чиқаради. Шунингдек, қадоқлаш ва кофе савдосининг бошқа йўналишларида фойдаланиш учун махсус қоғоз ҳам ишлаб чиқаради.

"Манчестер Юнайтед" ва "Melitta" ўзаро ҳамкорлик муносабати билан махсус видеоролик тайёрлади. Ушбу роликда МЮ футболчилари Ромелу Лукаку, Дэйли Блинд, Хуан Мата, Майкл Кэррик, Антони Марсьяль ва Маркус Рэшфорд суратга тушишган. Инглиз клуби ва кофе компанияси ҳамкорлигига бағишланган видео маҳсулот қувноқ кайфиятда яратилган ва уни томоша қилган инсонда "Melitta" кофесини ичиб кўриш истаги пайдо бўлади.

Видео

TAS-IX



TAS-IX эмас


Янги ҳамкорни "Олд Траффорд"да клуб афсонаси Сэр Алекс Фергюсон таништирди.


Афтидан, кофе Ферги амакига ёққан кўринади.


"Манчестер Юнайтед" футболчилари иштирокидаги антиқа ва қувноқ ролик ишланган.


Янги ҳамкор ва қувноқ кайфият.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика