Latest news

19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  0 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  1 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  6 18:53Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  13 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  3 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  3 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  13 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  4 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  15

"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг янги мавсумини ғалаба билан бошлади News

"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг янги мавсумини ғалаба билан бошлади

"Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.

Манчестер Юнайтед – Тоттенхэм 1:0

Гол: Уокер 22 (авт).
8 август, 16.45, «Олд Траффорд» 
Манчестер Юнайтед – Ромеро, Шоу, Дармиан (Валенсия 80, Смоллинг, Блинд, Депай (Эррера), Кэррик (Бастиан Швайнштайгер 60), Янг, Шнайдерлин, Мата, Руни.
Захира: Жонстон, , Макнейр, Перейра, Чичарито.
Тоттенхэм – Ворм, Вертонген, Дэвис, Алдервейрелд, Дайер (Алли 77), Эриксен, Бенталеб (Мэйсон 53), Дембеле, Шадли, Уокер, Кейн.
Захира: Льорис, Триппер, Виммер, Кэррол, Ламела.

Огоҳлантиришлар: Вертонгер 27, Швайнштайгер 69, Эрик Дайер 75, Мата 90.



90+4. АПЛнинг бу мавсумдаги биринчи учрашуви якунланди.


90+1. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.


90. Сариқ карточка. Мата.


88. Ромеро! Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида МЮ дарвозабони ўзини кўрсатди ва жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.


80. Ўзгариш. Дармиан ўрнига Антонио Валенсия.


77. Ўзгариш. Дайер ўрнига Алли.


76. Рунининг жарима зарбаси ноаниқ.


75. Сариқ карточка. Эрик Дайер ўз жарима майдончаси ёнида қоида бузди.


75. Бастиан Швайнштайгер майдонга тушганидан сўнг МЮ ишончлироқ ўйин кўрсатяпти.


69. Сариқ карточка. Бастиан рақиб ҳужумини тўхтатиб қолди.


68. Ўзгариш. Депай ўрнига Эррера.


60. Ўзгариш. Кэррик ўрнига Бастиан Швайнштайгер.


58. Эриксеннинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпи ҳеч кимга тегмай Ромеронинг қўлига бориб тушди.


53. Ўзгариш. Бенталеб ўрнига Мэйсон.


53. "Тоттенхэм"нинг комбинацион ҳужумини якунлайдиган футболчи топилмади. Жуда чиройли ҳужум бўлди.


49. Депай узоқ масофадан зарба берди, аммо ноаниқ.

                                        

46. Иккинчи бўлим бошланди.


                                               ТАНАФФУС


45+1. Сўнгги сонияларда "Тоттенхэм" футболчиси МЮ дарвозасига зарба берди, аммо Ромеро бу сафар яхши ўйнади. 


43. "Тоттенхэм" ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда, аммо МЮ жамоавий ўйин кўрсатиб, тўпни кўпроқ ўзида сақлаб турибди.


35. МАТАААА!!!! Хуан Матанинг чап оёқдаги биринчи зарбасини рақиб ҳимоячиси қайтарди, иккиничи зарба эса ноаниқ бўлди.



29. Мата жарима зарбасини амалга оширди, аммо тўп жонли деворга тегди ва ҳужум йўққа чиқди.


28. МЮда гол уриш учун қулай стандарт. Депай жарима зарбасини амалга ошириши мумкин.


26. ЭШЛИ ЯНГ! Мемфис Депай чап қанотда очилиб бораётган Янгга тўпни оширди, аммо Эшли тўпни ўзида ушлаб қолди ва қулай имконият қўлдан бой берилди.


22. ГООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!! МЮ олдинга чиқиб олди. Руни дарвоза қаршисида тўпни тўхтатиб олди, орқадан келаётган Уокер тўпни тепиб юбориш ўрнига ўз дарвозасини нишонга олди.


17. РОМЕРООО!!!! "Тоттенхэм" футболчиси бирга-бир вазиятда тўпга бироз кеч қолди, Серхио Ромеро хавфни бартараф этди.


16. Серхио Ромеро ҳимоячига тўпни ошираман деб, хатога йўл қўйди. Тўп майдонни тарк этди.




12. Мавсумнинг биринчи бурчак тўпини "Тотенхэм" ўйинга киритди, аммо муваффақиятсиз.


10. Гарри Кейн илк дақиқалардан маҳоратини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда, аммо ҳозирча унинг омади келаётгани йўқ. Мухлислар ўриндиғида МЮнинг уч дарвозабони футбол томоша қиляпти: Виктор Вальдес, Давид де Хеа, Андрес Линдегор.


5. ЗАРБААА!!!! Кейннинг ажойиб тўп оширишидан сўнг Кристиан Эриксен Ромеро билан бирга-бир қолди. "Шпорлар" футболчиси тўпни дарвозабон устидан ташлашга ҳаракат қилди, аммо зарба бироз ноаниқ чиқди.


1. Учрашув бошланди. Премьер-лигага хуш келибсиз!

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика