"Манчестер Сити" собиқ ҳимоячиси Мангаля бир йилдан сўнг футболга қайтди
09 aug 2023 02:06
News
"Манчестер Сити" собиқ ҳимоячиси Мангаля бир йилдан сўнг футболга қайтди
"Эшторил" ҳимоячиси Эльяким Мангаля билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
32 ёшли франциялик футболчи Португалия клуби билан 1 йиллик шартнома имзолади.
Мангаля эркин агент сифатида "Сент-Этьен"ни тарк этганидан кейин 2022 йилнинг ёзидан бери клубсиз. Аввалроқ у "Эвертон", "Манчестер Сити", "Валенсия", "Порту" ва "Стандард" клубларида ҳам тўп тепган.
2017 йилда франциялик футболчига Москванинг "Спартак" клуби қизиқиш билдирганди. Бироқ футболчининг ўзи Россияга кўчиб ўтишни истамаган.
Link :
Source : SAPO Desporto
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments