Latest news

15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  2 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 15:00Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 0:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  11 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  8 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  17 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  14 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8

"Манчестер Сити" Родри ўрнига икки футболчини кўриб чиқмоқда News

"Манчестер Сити" Родри ўрнига икки футболчини кўриб чиқмоқда

"Манчестер Сити" Родри ўрнига "Кристал Пэлас" ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Адам Уортон ҳамда "Реал Сосьедад" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Мартин Субимендини сотиб олмоқчи.

"Шаҳарликлар" дастлаб ёзда ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганди, аммо 2024 йилги "Олтин тўп" соҳибининг жиддий жароҳати уларни қишки ойнада трансферлар ҳақида ўйлашга мажбур қилди.

Уортон жорий мавсум АПЛда 8 та ўйинда ва Англия Лига Кубогида 2 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Таянч ярим ҳимоячисининг “Кристал Пэлас” билан шартномаси 2029 йилнинг июнида якунига етади. Transfermarkt портали 20 ёшли Уортонни 30 млн еврога баҳолаган. Субименди жорий мавсум Европа Лигасида 4 та ўйинда ва Ла Лигада 14 та ўйинда қатнашиб, 1 та тўп киритди ва 2 та голга ассистентлик қилди. 25 ёшли испанияликнинг "Реал Соьседад" билан келишуви 2027 йилнинг июнигача амал қилади. Transfermarkt Субимендини 60 млн еврога баҳоламоқда.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика