Latest news

19:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 1:0 (матнли трансляция)  24 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  3 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  2 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   17 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  13

"Манчестер Сити" 150 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин News

"Манчестер Сити" 150 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин

"Манчестер Сити" Флориан Вирц учун 150 миллион евро тўлашга тайёр.

Get German Football News нашрининг Bild’га таяниб хабар беришича, "Байер" ҳамон Флориан Вирцни яна бир мавсум клубда қолишига ишонч билдирмоқда ва у билан шартномани 2028 йилгача узайтириш умидини йўқотмаган. 

Бироқ, агар Вирц шартномани узайтирмасликка қарор қилса, у шу ёзнинг ўзидаёқ клубни тарк этиши эҳтимоли юқори. Бундай ҳолда "Байер" харидор жамоадан камида 150 миллион евро талаб қилади.

Таъкидланишича, "Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола футболчи билан учрашиб, унинг жамоа тизимига қандай мослашиши ва Кевин де Брюйненинг ўрнини қандай эгаллаши ҳақида тушунтирган. "Шаҳарликлар" "Байер"га 150 миллион евро тўлашга ва Флорианга йилига 25 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр.

21 ёшли футболчига "Сити"дан ташқари, "Реал" ва "Бавария" клублари қизиқиш билдирмоқда. Вирцнинг келажаги ҳақидаги қарори кўп жиҳатдан унинг мақсадларига боғлиқ - у Чемпионлар Лигасини ва "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истайди. Бу борада у "Реал"га ўтиш вариантини маъқул кўрмоқда, "Бавария" варианти эса уни камроқ қизиқтирмоқда. Шу билан бирга, мадридликлар хавбекни сотиб олиш масаласини фақат май ойида ҳал қилишмоқчи. Футболчининг отаси Вирцнинг "Бавария"га ўтишини афзал кўрмоқда. У аллақачон Мюнхен клуби вакили Ули Хенесс билан бир неча бор учрашган.

Вирц жорий мавсум Бундеслигада 26 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 10 та голли узатма берди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика