Latest news

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  10 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  37 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

Манба: “Соккер клуб” кўрсатуви туфайли Имомхўжаевлар “Спорт” каналидан четлаштирилган News

Манба: “Соккер клуб” кўрсатуви туфайли Имомхўжаевлар “Спорт” каналидан четлаштирилган

Tags :  Спорт ТВ
Сўнгги кунларда “Спорт” телеканали ходимларидан бир нечтаси ўз вазифасидан озод этилгани ҳақида миш-мишлар юрибди.

Норасмий манбаларнинг маълум қилишича, улар орасида шарҳловчилар Зафар ва Диёр Имомхўжаев номлари ҳам бор.

Янги йилга саноқли кунлар қолганида “Спорт” телеканали директор ва директор ўринбосарисиз қолганди. Лавозимга тайинланганига бир йилдан ошмаган бир вақтда канал директори Алишер Ҳошимов, қўшимчасига унинг ўринбосари Зоҳир Тошхўжаев ишдан олинганди. Янги йилдан кейин эса улар сафига юқорида номлари келтириб ўтилган шарҳловчилар ҳам қўшилган.

Айни кунларда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда. Унинг шарҳларида Зафар ва Диёр Имомхўжаев иштирок этмаётгани ҳам миш-мишларнинг асосли эканидан далолат беради. Даврон Файзиев Қатарда бўлиб тургани ва Доҳанинг ўзидан репортаж қилинмаётганлигини инобатга оладиган бўлсак, асосий юк Дилшодбек Тўхтабеков, Мурод Ризаев, Элдор Мустафоев каби шарҳловчиларга тушган. Ёрдам тариқасида Ҳасан Турдиалиев ҳамда Норбек Ниёзов ишга жалб қилинган.

Зафар Имомхўжаев шу кунга қадар “Трансляция” студияси бош муҳаррири сифатида фаолият юритиб келаётганди. Эндиликда унинг муаллифлигида 10 йилдан буён эфир юзини кўриб келаётган “Футбол шарҳи” кўрсатуви ҳам тўхтайди. “Спорт” телеканалида олий лига ўйинларини ёритиб борадиган, терма жамоалар иштирокидаги ўйинлар таҳлили ва умуман ўзбек футболидаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берувчи бошқа кўрсатув йўқ.

Диёр Имомхўжаев муаллифлигидаги “Соккер клуб” кўрсатуви ҳам эндиликда эфирга узатилмайди. Сўнгги бор 1 декабрь куни кўриниш берган “Соккер клуб” норасмий манбаларга кўра, каналдаги ўзгаришларга асосий сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Шарҳловчининг ўзи ижтимоий тармоқларда унга берилаётган саволларга ҳозирча жавоб қайтараётгани йўқ.

Kun.uz муҳаррири томонидан берилган саволга жавоб қайтаришни истамаган Диёр Имомхўжаев, балки кейинроқ бу ҳақда маълум қилишини айтиб ўтган.


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика