“Мальорка” футболчиси “Реал”га қарши ўйинда Ла Лига рекордини ўрнатди
25 jun 2020 08:45
News
“Мальорка” футболчиси “Реал”га қарши ўйинда Ла Лига рекордини ўрнатди
“Мальорка” Ла Лига 31-тури доираисда “Реал”га 0:2 ҳисобида енгилди.
Учрашувнинг 83-дақиқасида “Мальорка” сафида Лука Ромеро исмли ярим ҳимоячи захирадан ўйинга қўшилди. Гап шундаки, аргентиналик футболчи Ла Лига тарихига майдонга тушган энг ёш футболчи сифатида кирди. У кеча ўйинга қўшилган вақтида 15 ёш 219 кунлик эди. Натижада Ромеро “Сельта” футболчиси Сансон томонидан 1939 йилда ўрнатилган рекордни (15 ёш 255 кунлик) янгилади.
Link :
Source : Gracenote Live
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments