Latest news

02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  18 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  0 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  3 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  3 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  8 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  5 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0

Максим Шацких: "Рамазон ойида ўйинларни кечроқ бошлаш керак. Бу футболчиларга қулайлик яратади" News

Максим Шацких: "Рамазон ойида ўйинларни кечроқ бошлаш керак. Бу футболчиларга қулайлик яратади"

Coca Cola Суперлиганинг 4-тури доирасидаги "Металлург" - "Пахтакор" баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда, сизлар, яъни ОАВ вакиллари орқали ўйинларнинг вақти борасида бир таклифимни билдирмоқчиман. Ҳозир ҳамма тушунадики, 95% футболчилар рўза тутишмоқда. Журналистлар орқали ўйинлар вақтини кечроқ бошлаш борасидаги таклифимни етказмоқчиман. Рамазон ойида ўйинларни кечроқ бошлаш керак. Бу футболчиларга қулайлик яратади. Йигитлар эрталаб соат 4 дан бери овқат ейишмайди ва танаффус вақтида сув ҳам ича олишмайди. Бундай юклама олган спортчиларнинг танасига қандай юк тушишини ўйлаб кўринг. Шунининг учун, ўйинлар вақтини белгилайдиган инсонларга бу нарсани етказиш ниятидаман. Буни нимадир қилиш керак, рамазон ойи бир ой давом этадига холос. Йигитлар робот эмас, улар тирик инсон. Шунинг учун, ўйинлар вақтини белгилашда бу нарсани ҳисобга олиш керак. Учрашувга келсак, яхши ўйин кўрсатдик, вазиятлар яратлик. Бугун ҳақли ғалабага эришдик. Майдон ҳолати ҳам ёмон эди. Бундан ташқари, ҳар сафар терма жамоа ўйинларидан кейин қийин учрашув ўтказамиз, бизда барча ёш тоифаларидаги термаларда ўйнайдиган ўйинчилар талайгина. Шу сабаб ҳам, уларни чемпионатга қайта мослаштириш бироз қийин бўлди.

- Шерзод Аъзамов қачон сафга қайтади? Сардор Рашидовга кам ўйин амалиёти берилаётгани ҳақида ҳам гапирсангиз...

- Рашидов кам ўйнамаяпти. Мен олдинга ўйинда айтганимдек, Сардор жисмоний ҳолатини тиклаб олиши керак. Бизда ҳар хил тактикалар ва ҳар хил футболчилар бор. Бугунги тактикамизда Сардорга жой топиш қийин бўлди. Умуман олганда, у жанг қилишга тайёр. Кейинги ўйинда кўрамиз. Бизда асосий таркиб, захира ўйинчиси деган гап йўқ. Бизда ҳамма асосий. Ҳар ўйинда ротация амалга оширилмоқда. Аъзамовга келсак, биз биринчи давра охиригача унинг қайтишига ишонмоқдамиз. Ҳаммаси режа бўйича кетмоқда. Шерзодни тезроқ тикланиши истаймиз, аммо барчаси аниқ режа ва график асосида кетмоқда. Шу сабаб ҳам, биз бу жараёнга аралашиб, уни тезроқ майдонга қайтара олмаймиз. Биринчи давра охирларида у майдонга қайтишига ишонмоқдаман. 

- Чемпионлик учун курашаётган жамоа мураббийи сифатида бир ярим ойдан бери жамоани тўлиқ йиға олмадингиз. Бу масалага қандай фикр билдира оласиз?

- Бу футбол ҳаёти. Жамоада терма жамоа футболчиларининг кўп бўлиши қувонтиради, албатта. Терма жамоадаги ўйин футболчиларга қўшимча юклама беради, аммо биз айнан шунинг учун ҳам футбол ўйнаймиз. Асосий мақсадимиз ҳам миллий терма жамоанинг Жаҳон чемпионатига чиқиши. Биз хурсандмиз, аммо клуб мураббийи сифатида йигитлар доим ёнимизда бўлишса, бизга осонроқ бўлади. Парвозлар, қўшимча ўйинлар ва бошқа шароитга кўникиш албатта ўз таъсирини ўтказади. Бизнинг мураббий сифатидаги вазифамиз шу ҳолатлардан сўнг пайдо бўладиган чарчоқ ва ноқулайликни иложи борича камайтириш. Қайтараман, бу нарса жуда яхши. Бирибир, барча футболчининг асосий мақсади бу терма жамоалар ва футболда жиддий мақсадларга эришиш. 

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика