Максим Шацких: "Пахтакор"ни совринли ўринлар қизиқтирмайди. Бизга фақат чемпионлик керак"
16 jun 23:50
News
Максим Шацких: "Пахтакор"ни совринли ўринлар қизиқтирмайди. Бизга фақат чемпионлик керак"
- Ўйин ҳақида
- Биринчи навбатда мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Анча очиқ футбол ўйнадик. Вазиятлар ярата олдик, аммо ўзингиз кўрдингиз гол урмадик. Ҳимояда ҳам унчалик тартибли ўйнадик. Кўпроқ хавфли вазиятлар ярата олдик ва голга яқинроқ эдик. Биринчи бўлиб гол урган жамоа бугун катта эҳтимол билан ғалаба қозонар эди. Кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришимиз керак.
- "Пахтакор" қандай муаммоларга эга бўлмасин, жамоангиз "Навбаҳор" ва "Насаф" каби азалий рақибларига қарши жуда яхши ўйин ўтказди. ФИФА кунларида "Навбаҳор"га қарши алоҳида тайёргарлик кўрилганмиди? "Пахтакор" бугун ишончли ўйин намойиш этганининг сабаби нима?
- Биз ФИФА кунларида оддий тайёргарлик ўтказдик. Кўпгина футболчиларимиз терма жамоаларга йўл олганди. Биз ўз ишимизни бажаришда давом этяпмиз. Меҳнатимизнинг мевасини бугун кўрдингизлар. Захирамиз бироз кучсиз ва шу сабабли таркибда экспериментлар қила олмаяпмиз. Асосийси биз тўғри йўналишдамиз.
- Жамоангиз жорий мавсумда 13та гол ўтказиб юборди, аммо катта ўйинларда ҳимояда жуда ишончли ўйин намойиш этмоқда. Буни қандай удаллаяпсизлар? ЁШ ҳимоячилар бугун жуда ишончли тарзда ўйнашди.
- Бу психология. Биз йигитларга ҳеч нимани ўргатмаймиз. Бу руҳият. Чемпионатдаги барча жамоалар мен учун тенг, аммо "Насаф" ва "Навбаҳор" каби жамоаларга қарши футболчилар анча тетик бўлиб ўйнашмоқда. Аслида, барча рақибларга қарши шундай руҳият ва истак билан ўйнашимиз керак. Кўп маротаба такрорладим ва яна бир маротаба айтаман. Чемпионатдаги жамоаларнинг даражаси тенглашди. Ҳеч кимни осонгина мағлуб эта олмайсиз.
- Достон Ҳамдамовни бугун бошқа позицияда ўйнатдингиз? Бунга сабаб нима?
- Кўз тегмасин, Достон ҳар бир учрашувда гол урмоқда. Бугун у яхши ўйин ўтказди. Ҳамдамовнинг ҳозирги позицияси унинг энг кучли жиҳатларини кўрсатиб бермоқда. Ҳозирча у ҳужучи сифатида ўйнашда давом этади.
- Хожиакбар Алижонов узоқ вақтдан сўнг яна майдонга қайтди. Алижонов тўлиқ ўйин ўйнайдиган ҳолатга қачон келади?
- Алижоновнинг ўзи майдонга тушишни истамоқда. Лекин мен Ҳожиакбарга сабр қилиш кераклигини айтдим. Кеча Хожиакбар билан гаплашгандик. Хожиакбар эртанги учрашувда имконият беришимни илтимос қилди, аммо унга барчасини тушунтирдим. У тўлиқ тикланиб олиши учун яна бироз вақт керак. Алижонов майдонга тушишга интилмоқда. Биринчи бўлим жуда қизиқарли ўтди. Тўғри бундай очиқ футбол мухлисларга ёқади, аммо бош мураббий учун бу ҳақиқий азоб. Ҳа. Биз тез ҳужумга ўта оламиз. Бироқ ҳимояга қайтишимизда муаммо бор. Шу сабабли айрим бир эпизодларда анча эмоционал эдим. Биз сўнги пасни тўғирлай олмаяпмиз.
- Мусобақа жадвали етакчилари очко йўқотишди. "Пахтакор"нинг биринчи ўриндаги жамоа билан фарқи бор йўғи уч очко. Биринчи даврада якунига ҳам бор йўғи учта баҳс қолди. Жамоангиз кейинги учта ўйинни яхши ўтказиб, иккинчи даврада медаллар учун курашиши мумкинми? Сиз жорий мавсум "Пахтакор"дан натижа кутиш нотўғри деган эдингиз, аммо шундай ҳолатда ҳам жамоанги совринли ўринларни қўлга киритиши мумкин?
- Бизни совринли ўринлар қизиқтирмайди. Бизга фақат чемпионлик керак. Мен ҳеч қачон мусобақа жадвалига қарамайман. Бугун "Насаф" ютқазганини ҳозиргина билиб олдим. Биз фақатгина декабрь ойида якуний жадвалга қараймиз. Барча жамоалар очко йўқотиши аниқ. Мен "Пахтакор" очко йўқотмаслигини хоҳлардим, аммо бундай бўлмайди. Биз ҳам очко йўқотамиз. "Насаф" бугун кутилмаганда очко йўқотди. Мен учун эса бу табиий ҳол. "Сўғдиёна" яхши жамоа, ОКМК, "Нефтчи", "Металлург", "Қизилқум", "Динамо"лар ҳам кучли. Барча жамоалар очко йўқотиши аниқ. Биз ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Сизлардан бир нарсани илтимос қиламан. Бизни тушунинглар, тўғри "Пахтакор" чемпион ва бундай ҳолатга барча кўникиб кетган. Лекин ёшлар ҳар доим ҳам стабил эмас. Кейинги учрашувга қадар бор йўғи бир ёки иккита машғулот ўтказамиз. Мақсадимиз футболчиларни тезроқ тиклаш.
Comments