Latest news

23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  0 23:15ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  61 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  1 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  8 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4

Максим Шацких: "Ўйин 80 дақиқа давомида рақиб майдон ярмида кечди. "Ал-Васл" сафида бор-йўғи 2та маҳаллий футболчи бор" News

Максим Шацких: "Ўйин 80 дақиқа давомида рақиб майдон ярмида кечди. "Ал-Васл" сафида бор-йўғи 2та маҳаллий футболчи бор"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Нефтчи" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Барчага хайрли кеч. Ўйинни ҳамма кўрди, йигитлар берилган вазифаларни бажаришди. Ҳозирча фақат якуний нуқта етишмаяпти. Ўйин 80 дақиқа давомида рақиб майдон ярмида кечди. Юришлар, узатмалар яхши чиқмоқда. Рақиб майдонида агрессивроқ ўйнашимиз керак эди. Бунинг устида ҳар куни ишлаяпмиз. Бўлмаса устунлик бизнинг жамоада эди. Бундай ўйинлар бўлиб туради.  Билмадим, қанотлардан қанча узатмаларни амалга оширдик. Жуда кўп" - дейди Максим Шацких.

-"Нефтчи" зич ҳимояланди. Бундай тактикага қарши қандай ўйнаш мумкин? 

- Фақат қанотлар орқали. Рақиб ҳам бизни ўрганган. Тўғри айтдингиз, улар дарвозага яқин жойлашишди. Футболчиларга қанотларда кўпроқ ва тезроқ ўйнашни айтгандик. Олдиндаги учлик бироз улгуришмади. Айтганимдек узатмалар бўлмади эмас. Дейлик, Хожиакбар Алижоновда яхши вазият юзага келганди. Бундай вазиятда фақат қанотлар ва узоқдан зарбалар ишга тушиши керак. "Нефтчи" ҳам ёмон жамоа эмас, муносиб ҳимояланди. Кўриниб турибдики, улар бугун шундай ўйинни исташган. Орқа чизиқда бехато ўйнаш бўлди. 

- Драган Черан ва Сардор Собирхўжаев бугун нима учун қайдномага киритилмади? 

- Драганга бироз дам бердик. Ҳозир ҳар 3-4 кунда ўйинлар бўлади. Сардор ўзини яхши хис қилмади. Азмиддиновда микрожароҳат бор эди. Ҳозир соғ-саломат. 

- Достон Ҳамдамовнинг захирадан майдонга туширилиб қайтиб олиниши сабаби нима? 

- Биз кимдир ёмон ўйнади деб захирага олмаймиз. Алмашдими демак нимадир қўшиш керак. Бундай ўйинларда очиғи қийин бўлади. Достон жуда яхши ҳаракат қилди, унга ҳеч қандай эътирозим йўқ. У ҳаммасини қилди. Лекин бизда захирада ҳужум вакиллари қолган, гол уришимиз керак эди. Мен вингер ўрнига таянч ярим ҳимоячисини туширолмайман. Биз захираларни позиция бўйича қиламиз. Олдинда ОЧЛ учрашувлари бор. 

- "Пахтакор" "Ал Васл" билан ўйинга тайёрми?

- Буни футбол кўрсатади. Рақиб жиддий ва яхши жамоа  БАА чемпиони, таркибида фақат 2 нафар маҳаллий футболчи бор. Бизга қийин бўлишини биламиз. 17 санада кўрамиз.



Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика