Latest news

22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  6 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  4 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  2 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  4 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  118 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  4 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  16 16:21Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади  0 16:07Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?  3 15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  4 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  3

Максим Шацких: "Ал Файҳа"ни ютишимиз керак, қолгани кейинги даражада. Афсуски, ҳаммаси ўзимизга боғлиқ эмас" News

Максим Шацких: "Ал Файҳа"ни ютишимиз керак, қолгани кейинги даражада. Афсуски, ҳаммаси ўзимизга боғлиқ эмас"

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Ал Файҳа" баҳси олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда "шерлар" бош мураббийи Максим Шацких ва ҳужумчи Пўлатхўжа Холдорхонов қатнашишди.



"Ҳаммага хайрли кун. Эртага ОЧЛ гуруҳ босқичидаги охирги ўйинимизни ўтказамиз. Шунинг учун сифатли футбол кўрсатишга интиламиз. Йилни яхши кайфиятда тугатишни хоҳлаймиз. Мухлисларимизни хурсанд қилиш ниятидамиз. Кейин эса оғир ўтган мавсумдан кейин дам оламиз", – деди Шацких. 



"Ҳаммага салом. Жамоамиз аъзоларининг кайфияти аъло. Ўйинга ҳамма тайёр. Гуруҳдан чиқиш учун имкониятимиз сақланиб қолган. Эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", – деди Холдорхонов.



- Жамоанинг гуруҳдан чиқиш имкониятлари паст – бу қолган рақибларга боғлиқ. Жамоага нима етишмади ёки бор имконияти шуми?

- Айтганимдек, имкониятлардан фойдаланишда оқсадик. Айниқса, иккита ўйинимиздаги натижа қимматга тушди. "Аҳал" билан ўйинда майдон халақит қилди. Биз ҳосил қилган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Бу биз учун тажриба бўлди. ОЧЛ менинг илк мусобақам эди – тажриба орттирдик, хатоларни кўрдик. Энди кейинги йилда рақиблар даражасини тахминан биламиз.

Эртага "Ал Файҳа"ни ютишимиз керак, қолгани кейинги даражада. Афсуски, ҳаммаси ўзимизга боғлиқ эмас. Бу – футбол. Асосийси, чиройли ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонишимиз лозим. 

- "Ал Файҳа"нинг ўйинларини кузатиб бордингизми? Жамоа олдингига қараганда қанчалик ўзгарган?

- Ҳа, кузатиб бордик. Маҳаллий ва ОЧЛ доирасидаги ўйинлари катта фарқ қилади. Футболчилари ҳам мусобақага қараб ўзгаради. Қандай футболчилар билан бу ерга келганидан ҳам хабаримиз бор. Уларда ҳам, бизда ҳам катта муаммолар бор, жароҳатланганлар кўп. Бизда гуруҳдан чиқиш учун курашиш имкони бор, уларда эса йўқ. Эртага ҳужумкор ва тажовузкор ўйин намойиш этамиз.



- Футболчига савол. Сиз учун "Пахтакор" сафидаги бу йилги мавсум қандай ўтди?

- Биринчи даврада терма билан бирга бўлдим. Клубда унчалик ўйин амалиёти бўлмади. Мавсумнинг иккинчи қисмида "Пахтакор"га қўшилдим ва қўлдан келганича ҳаракат қилдим. Вазифамизни уддалаб, чемпион бўлишга ҳам эришдик.



- Ҳожимат Эркинов Суперлига ва ОЧЛда икки хил ўйин кўрсатмоқда. Эртанги ўйинга уни қандай тайёрлаяпсиз?

- Уни ҳар ўйинга астойдил тайёрлашга ҳаракат қиламиз. Ҳар доим ҳам унга етказиб беролмаяпмиз. Ҳар куни мулоқот қиламиз ва унинг кучли томонлари ҳақида гаплашамиз. У буни бажарса, кўрганингиздек, фойда келтиради. Суперлига ва ОЧЛ икки хил мусобақа, фарқ уни чемпионатимизда яхши билишларида бўлса керак. У ОЧЛда эркинриқ ўйнаб, муваффақият қозонмоқда.

- Дилшод Саитов қишки трансфер ойнаси вақтида легионерга айланиши кутилмоқдами?

- Ҳа, унга билдирилган таклифлар бор. Унга араблар томонидан қизиқиш бўлмоқда. Кўрамиз, музокаралар олиб борамиз. Биз учун футболчининг фикри муҳим. Унда ярим йил ижарада ўйнаб қайтиш варианти ҳам бор. 

Бизнинг сиёсатимиз шундан иборатки, агар футболчида бошқа жамоага кетиш варианти бўлса, биз уни қўйиб юборишга тайёрмиз. Футболчининг умри қисқа, четга кетиб, кучлироқ жамоаларда ўйнаши, пул ишлаши керак.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика