Latest news

11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  18 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  0 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  0 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  0 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  29 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3

Макрон Бензема ва Франциянинг жароҳатдаги бошқа футболчиларини ЖЧ финалига таклиф қилди News

Макрон Бензема ва Франциянинг жароҳатдаги бошқа футболчиларини ЖЧ финалига таклиф қилди

Франция президенти Эммануэль Макрон жароҳат сабаб турнирда иштирок эта олмаган терма жамоа футболчиларини ЖЧ-2022 финалига таклиф этди.

"Marca" хабарига кўра, давлат раҳбари бу футболчилар жамоанинг Аргентина билан ўйинида стадионда бўлишини истайди. Гап Карим Бензема ("Реал"), Н'Голо Канте ("Челси") ва Поль Погба ("Ювентус") ҳақида кетмоқда.

Спорт вазири Амели Удеа-Кастера бу маълумотни тасдиқлади: "У буни хоҳлаётганини биламан. Режа амалга ошиш арафасида. Логистика ва хавфсизлик нуқтаи назаридан нима қилишимиз мумкинлигини кўриб чиқамиз. Лекин президент улар ўша ерда бўлиши ва бу саргузаштда қатнашишини истамоқда.

Олдинроқ "Реал" Бенземанинг Қатарга кетишига қарши эмаслиги ҳақида хабар берилганди.

Франция 2022 йилги Жаҳон чемпионати финалида Аргентинага қарши майдонга тушади. Учрашув 18 декабр, якшанба куни "Лусаил" стадионида бўлиб ўтади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика