Latest news

22:53Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Осасуна". Таркиблар маълум, "Реал" юришини бошламоқда!  3 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  0 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  4 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  7 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  1 19:58Про лига. "Арал" "Олимпик-MobiUz" билан ўйинда ирода кўрсатди  3 19:36​"Челси" Стерлинг бўйича таклифларни кўриб чиқади  3 19:08"Ал Насср" бир киши кам бўлиб, "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди ва Саудия Арабистони Суперкубоги финалига чиқди  13 18:44Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади  15 18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   5 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  1 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  3 17:22"Футбол олами". "Нефтчи" Наманганда ғолиб, Абрамов Қосимовдан устун келди, "Андижон"да яна мағлубият  0 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  9

МакГрегорга мухлислик қилган Йелич, ошни яхши кўрадиган Махарадзе... "Локомотив" футболчилари билан мактаб ва коллежда савол-жавоб ФОТОГАЛЕРЕЯ News

МакГрегорга мухлислик қилган Йелич, ошни яхши кўрадиган Махарадзе... "Локомотив" футболчилари билан мактаб ва коллежда савол-жавоб ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун "Локомотив"нинг 4 нафар футболчиси Тошкент шаҳридаги мактаб ва коллежда тадбирлар меҳмони бўлишди.

Тадбирларнинг биринчиси Миробод туманидаги 110-мактабда ташкил қилинди ва унда Идрис Бикмайкин ва Николай Погребняклар қатнашишди. Унда футболчиларимиз ўқувчиларга ўзларининг футболга кириб келиш йўли, соғлом турмуш тарзи ва футболдаги фаолияти ҳақида гапириб беришди.

Кейинчалик улар ўқувчилар тақдим этган тўпларга ўз дастхатларини қўйиб беришди.

Шундан кейин футболчиларимиз Тошкент туризм касб-ҳунар коллежида ҳам шундай тадбирда қатнашишди. 

Бу сафар Игорь Йелич ва Кахи Махарадзе ҳам бизга ҳамроҳлик қилишди. У ерда легионерларимиз талабаларнинг кўплаб саволларига жавоб қайтаришди.

Игорь ўзининг фаолияти, "Пахтакор"га қарши ўйин учун тайёргарлик ҳақида гапирди ва 7 октябрда Конор МакГрегорга мухлислик қилганини маълум қилди:

- Фаолиятимни Сербияда бошлаганман. У ерда бир неча жамоаларда фаолият олиб бордим ва профессионал футболга қадам қўйдим. Грузия ва Боснияда ҳам фаолият олиб бордим. Босния орқали Ўзбекистонга келдим. Бу ердаги миллий чемпионат менга жуда ҳам ёқди. Ҳозирда "Локомотив" билан миллий чемпионатнинг пешқадами бўлиб турибмиз ва чемпионлик учун кураш олиб боряпмиз.

Кахи Махарадзе эса ўзбек футболи ва ошхонаси борасида ўз фикрларини билдирди:

- Ўзбек футболида анча вақтдан бери фаолият олиб боряпман. Шу боисдан ҳам Ўзбекистонни яхши биламан. Ошхонаси? Ҳа, менга ош жуда ҳам ёқади. Шунингдек, сузмани ҳам яхши кўраман. Бошқа ҳеч қаерда сузма еганим йўқ.

Николай Погребняк рус ва ўзбек футболи фарқлари ҳақида гапирди:

- Ўзбекистон чемпионати Россияникига қараганда бироз тезроқ ва техникага асосланган. Бу ерда юқори техникага эга футболчилар кўпроқ экан. Россияда асосан тактикага, ҳимоядаги тартибли ўйинга эътибор беришади.

Идрис Бикмайкин "Локомотив"нинг навбатдаги ўйинлари ва миллий термамизнинг мундиалда ўйнаши борасидаги саволга жавоб берди:

- "Локомотив" сўнгги йилларда катта ютуқларга эришди. Икки марта мамлакат чемпиони бўлди, уч марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Узлуксиз равишда Осиё чемпионлар лигасида ўйнамоқда. Ҳозир эса чемпионлик учун кураш олиб бормоқда. Жамоа яхши, тажрибали футболчилардан иборат. Улар ҳар доим жамоа учун жонини беришга ҳаракат қилади. Жаҳон чемпионати? Умид қиламанки, термамиз яқин мундиалларда қатнашади.

Жамоамизнинг маркетинг ва медиа бўлими ҳодими Маъмуржон Мамадалиев ўқиш орқали барча марраларга етишиш аниқлигини талабаларга тушунтирди:

- Ўқиш, бирор спорт тури билан шуғулланиш орқали барча орзуларингизга ета оласиз. Сизларни барча танийди, олқишлайди, телевизорда кўрсатади, матбуотда исмингиз айланади. Коллежга, мактабга бориб, шунчаки қайтиб кетишдан ҳеч қандай маъно йўқ. Ўқиб, ўзингиз ёқтирган касбингизнинг сир-асрорларини ўрганиб, келажакда юртимиз учун керакли одам бўла оласиз. Бунинг учун фақатгина ўқиш ва билим олиш керак.

Шу орқали тадбирлар ўз якунига етди. Коллеж ховлисида талабалар ва қизлар футболчиларимиз билан эсдалик учун суратга тушиб олишди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика