Latest news

12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  2 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  2 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  17 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  3 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  22 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4

Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари News

Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 2-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 2-турнинг энг яхши дарвозабони – Достонбек Тўхтабоев ("Машъал")

Суперлигага қайтган "Машъал" 1-турни "Пахтакор"га қарши ўтказиши керак эди, бу баҳс қолдирилгани боис Муборак клуби мавсумдаги биринчи ўйинни Самарқандда "Динамо"га қарши ўтказди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйин давомида меҳмонлар посбони Достонбек Тўхтабоев гол ўтказганига қарамай бир неча бор жамоасини муқаррар голлардан қутқарди. Ўтказилган голда ҳам унинг айби деярли йўқ. Шу тариқа, Тўхтабоев турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 2-турнинг энг яхши мураббийи – Миржалол Қосимов (ОКМК)

ОКМК 2-турда ўз майдонида чемпионликка даъвогарлардан бири ҳисобланган "Пахтакор" клубига қарши ўйнади ва ишончли ғалабага эришди - 2:0. Ўтган йилдан "шерлар"ни мағлуб этиш сирини билиб олган Қосимов бу йил ҳам ўз анъанасини давом эттирди. Рақиб "Пахтакор" бўлгани учун баҳсни бошқача тактика билан бошлаган Қосимов якунда 3 очкони қўлга киритди. Шундай қилиб, Миржалол Қосимов турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 2-турнинг энг яхши футболчиси – Луис Качорри ("Бунёдкор")

Италиялик ҳужумчи Луис Качорри дастлабки турда "Нефтчи" билан ўйиндаёқ дублга эришиши керак эди, аммо ўшанда унинг иккита зарбаси дарвоза устуни ва тўсинларидан қайтганди. 2-турда Қаршида "Шўртан" меҳмони бўлган "қалдирғочлар" айнан Качоррининг иккита голи туфайли ғалаба қозонишди. Агар Луис баҳс охирида пенальтидан гол ура олганида хет-трик расмийлаштирган бўларди. Шунга қарамай, Луис Качорри тур футболчиси деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 2-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Олег Зотеев ("Андижон")

"Андижон" чап қанот ҳимоячиси Олег Зотеев 2-турда "Насаф"га қарши баҳсда ажойиб гол муаллифига айланди. У жарима майдони ташқарисида тўпни ажойиб тарзда рақиб устидан туширди ва ўзига тўғрилаб чап оёқда Абудвоҳид Неъматов қўриқлаётган дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди. Амалдаги чемпион дарвозасига Олег Зотеев томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.




 


"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари        

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика