Latest news

10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  0 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  2 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  0 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  6 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  8 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  29 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  89

Маэстро қайтди! News

Маэстро қайтди!

Ниҳоят "Локомотив" футбол клубида узоқ кутилган воқеа рўй берди.

Юртимиздаги энг тажрибали дарвозабон Игнатий Нестеров дисквалификация муддатини ўтаб яна майдонга қайтди. Хабарингиз бор, қишда бўлиб ўтган Осиё Кубоги пайтида Нестеров допинг можаросига аралашиб қолганди. Шундан сўнг тажрибали посбон маълум муддатга ОФК томонидан ҳар қандай мусобақада иштирок этишдан четлатилди. 

Нестеров 14 августдан бошлаб яна машғулот олиб бориш имконига эга бўлди. Ва фақат 14 октябрдан сўнг бирорта клубда расмий мақомдаги ўйинда майдонга тушиши мумкин эди. Август ойининг 14-санасидан бошлаб "Локомотив" машғулотларида иштирок этган Нестеров орадан икки ой ўтиб севимли жамоаси сафида яна майдонга қайтишга муваффақ бўлди. 

Бир неча ойлик танаффусдан сўнг Несетровнинг қайтиши ва ўзи севган иш билан шуғулланиши Суперлига 22-доирасида "Бухоро" билан учрашувга тўғри келди. Бугун бўлиб ўтган "Локомотив" - "Бухоро" баҳсида Нестеров нафақат майдонга қайтди, балки ўз жамоадошларини сардор сифатида майдонга бошлаб тушди.


 


Албатта, Нестеровдек дарвозабоннинг жазо муддатини ўтаб яна майдонга қайтгани мухлисларни хурсанд қилмай қўймайди. Чунки ишқибозлар унинг ўйинларини ва ажойиб сейвларини соғиниб қолишганди. Нестеровнинг қайтиши "Локомотив"нинг қаторасига тўртта ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига барҳам берди ва "темирйўлчилар" бугунги беллашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

Бироз муддат танаффусдан сўнг Нестеров бугунги баҳсни кўтаринки кайфиятда ўтказди. У дарвозани ишонч билан қўриқлади, жамоадошларини мудом олдинга чорлаб турди. Яхши биласиз, футболда маэстро сўзи одатда майдондаги ўйинчиларга нисбатан ишлатилади. Лекин биз бемалол дарвозабон Игнатий Нестеровни маэстро дея оламиз. Чунки у ўз ишининг устаси, машғулотларда астойдил тер тўкади, ўйин пайти дарвозада туриб бўлса ҳам жамоани бошқаради, майдондаги футболчилардан кам тер тўкмайди. Буни бир неча йиллик тажрибаси орқали аллақачон исботлаб қўйган. 

Ўйлаймизки, Нестеровнинг қайтиши нафақат "Локо", шу ўринда Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ҳам фойдали бўлди. Энди дарвозабонлар ўртасида рақобат янада ортади. Бундан ташқари, ҳеч шубҳасиз Игнатий Нестеров ҳали ҳамон биринчи рақамли эканини исботлашга ҳаракат қилади. Яна яшил майдонга қайтганинг муборак бўлсин, маэстро!

Rating: +51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика