Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Мадриддаги финал ҳақида нималарни билиш керак? News

Мадриддаги финал ҳақида нималарни билиш керак?

1 июнь, яъни дам олиш шанба куни ЕЧЛ финали ўтказилади.

Кетма-кет 10 йилдирки ЕЧЛ финали дам олиш куни бўлиб ўтмоқда.


Финал қаерда ўтади?

Жорий йил финалга Мадрид шаҳридаги "Атлетико"нинг "Метрополитано" ўйингоҳи мезбонлик қилади. Мазкур ўйингоҳ 2017 йилнинг сентябрь ойида очилганди. Бу "Метрополитано"даги илк халқаро финалга айланади.

Қайд этиш керакки, охирги маротаба Мадрид шаҳри "Сантьяго Бернабеу" стадионида 2010 йилги мавсум ЕЧЛ финалига мезбонлик қилганди.


Финал чипталарини қаердан сотиб олиш мумкин?

Финалга чиқарилган дастлабки 4000 чипта аллақачон UEFA.com сайти орқали бутун жаҳондаги мухлисларга сотиб бўлинган. Финалга чиққан "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" жамоалари мухлисларига 17000тадан чипталар ажратилган. Қолган чипталар эса ташкилий қўмиталар, УЕФА ва миллий ассоциацияларга тақдим этилади ҳамда тижорий ҳамкорларга берилади. Шунингдек, корпоратив қабуллар учун махсус тарифлар мўлжалланган. 


Чемпионлар Фестивали

Ҳар йилги ўтадиган УЕФА чемпионлар фестивали 30 майдан 2 июнга қадар Мадрид шаҳрининг марказида давом этади.

Кириш текин. Чемпионлар фестивали доирасида турли хил тадбирлар, финалга бағишланган саҳналар уюштирилади. Мазкур фестивал меҳмонларини УЕФА Чемпионлар лигаси афсоналари билан учрашувлар, эсдалик учун юлдузлар иштирокидаги фотосессия, шоу-бизнес юлдузлари иштирокидаги мусиқий лаҳзалар, ва УЕФА Чемпионлар лигаси соврини билан суратга тушиш имконияти тақдим этилади.


Хуштак эгаси ким?

Эртанги финал баҳсини словениялик Дамир Скомина бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. 


Финал учрашуви олдидан ташкил этиладиган очилиш маросимида ким куйлайди?

Финал учрашувининг очилиш маросимида "Pepsi" компанияси томонидан тақдим этиладиган "Imagine Dragons" гуруҳи "Метрополитано" стадионида чиқиш қилади. "Imagine Dragons" гуруҳи муаллифлигида  "Believer", "Radioactive" ва "Thunder" каби қўшиқлар хит даражасига чиққан.

Tottenham Hotspur

Champions League Final Stage . Round final

02/06/2019, 01:00

2
:
0
Finished

Liverpool

Mohamed Salah - 2', Divock Origi - 87'

Stadium: Estadio Wanda Metropolitano, 63272 spectators

Referee: Damir Skomina

45'
90'
66'  Harry Winks (Lucas Moura)
74'  Moussa Sissoko (Eric Dier)
81'  Dele Alli (Fernando Llorente)
2'  Mohamed Salah
58'  Roberto Firmino (Divock Origi)
62'  Georginio Wijnaldum (James Milner)
87'  Divock Origi
87'  Joel Matip
90'  Sadio Mane (Joseph Gomez)

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика