Latest news

11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  0 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  0 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  12 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  20 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24

Люпче Дориев: "Сўғдиёна" мусобақа жадвалида янада баландроқда бўлиши керак. Ўзбекистон кубогида ғалаба қозона олишимизга кўзим етмоқда" News

Люпче Дориев: "Сўғдиёна" мусобақа жадвалида янада баландроқда бўлиши керак. Ўзбекистон кубогида ғалаба қозона олишимизга кўзим етмоқда"

"Сўғдиёна" футболчиси ва Суперлиганинг энг яхши тўпурари Люпче Дориев иккинчи давра олдидан сайтимизга интервью берди.

- Мавсумнинг биринчи давраси якунланди. Биринчи давра ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Мавсумнинг биринчи ярми биз учун анча қизиқарли ўтди. Меҳнатимизга яраша, яхши натижага эришдик деб ўйлайман. Муҳими, шу руҳда давом этиш.

- Жамоанинг биринчи даврадаги иштирокига баҳо бериб ўтсангиз?

- Жуда яхши иштирок этдик деган фикрдаман, аммо айрим бир муддат омадимиз келмади ва ўйинимиз чиқмади. Яхши характер ва меҳнат эвазига бунга эришдик.

- "Сўғдиёна" жамоасининг мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнидан қониқяпсизми?

- Учинчи ўрин яхши натижа, лекин биз янада баландроқ ўринлар учун кураша оламиз. Мусобақа жадвалидаги ўрнимизни яхшилашимиз керак.

- Суперлиганинг энг яхши тўпурари бўлиб турибсиз. Иккинчи даврада ҳам шундай темпда давом этасизми?

- Чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлиш мен учун шараф. Голлар ва ассистлар қайд этишда давом этишни мақсад қилганман. Жамоамнинг натижалари яхшиланишига кўпроқ ҳисса қўшиш мақсадидаман.



- "Сўғдиёна" жамоаси кутилмаганда Суперлиганинг энг яхши жамоаларидан бири бўлиб турибди. Бундай натижанинг асосий сабаби нимада?

- Биз мавсум аввалида бунга келишиб олган эдик. Асосий сабаб жамоанинг бирдамлиги ва меҳнат. Мураббийлар ва жамоадошларимнинг меҳнат меваси бу. Мухлисларимиз ҳам бизга катта ёрдам беришмоқда.

- "Сўғдиёна"нинг Ўзбекистон кубогидаги рақиби "Навбаҳор". Кубок баҳсларида ҳақида гапириб ўтсангиз? Кубокдаги режалар қандай?

- Кубок мусобақасида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз. Буни уддалай олишимизга ишончим комил. Ўзбекистон кубогини юта олишимизга кўзим етмоқда.

- Биринчи даврадаги ёрқин ўйинингиз кўпчиликнинг эътиборини тортгани аниқ. Бошқа бир жамоалардан таклифлар бўлмадими?

- Мен фақатгина "Сўғдиёна" ҳақида ўйламоқдаман. Таклифлар билан шуғулланадиган инсонларим бор. Мен фақат футбол ўйнайман.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика