Latest news

00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:34"Интер" — "Болонья". Таркиблар маълум  0 00:31"Реал Сосьедад" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  41 00:21ПСЖ — "Париж". Таркиблар маълум  2 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3

Любинко Друлович: Ўзбекистон ёшлар термаси – жуда кучли жамоа News

Любинко Друлович: Ўзбекистон ёшлар термаси – жуда кучли жамоа

Ўзбекистон U-19 – БАА U-19 (1:0) ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида амирликлар бош мураббийи Любинко Друлович ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугун яхши ўйин гувоҳига айландик. Ўзбекистон ёшлар термаси – жуда кучли жамоа. Ўйинчиларимнинг майдондаги хатти-ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилдим. Кўплаб вазиятлар бўлди, аммо улардан унумли фойдалана олмадик. Айтиш керакки, йигитларим охиригача курашди ва бундан мамнунман. БАА ёшлар термаси билан ишлаётганимга атиги 4 ой бўлди. Жамоанинг 7–8 нафар футболчиси ҳарбий ҳизматга чақирилгани учун муаммоларга дуч келдик ва жамоани деярли бошидан туздик. Умид қиламанки, янгидан тузилаётган жамоа муваффақиятларга эриша олади.

Осиё чемпионати саралашидаги рақиблар – Баҳрайн, Қирғизистон, Уммон анча хавфли. 31 октябрь куни Уммонга қарши бўлиб ўтадиган дастлабки ўйин оғир кечади. Мақсадимиз – гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиб, Осиё чемпионатига йўл олиш. Бугунги ўйиндаги ҳакамлик борасида эътирозлар йўқ. Футболчиларимиз гол ура олмаса, айб ҳакамда бўлмайди. Икки кундан кейин яна бир ўйин бор ва унда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз”, – деди сербиялик мутахассис.

Маълумот учун, Любинко Друлович Сербия U-19 термаси, Сербия ва Македония миллий терма жамоаларида, шунингдек, Белграднинг “Партизан” клубида фаолият юритган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика