Latest news

19:22Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  1 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  3 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  5 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  4 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  17 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  0 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  20 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  6 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2 14:34"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0 14:11Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"  0

Любинко Друлович: "Ўртоқлик учрашувлари жамоавий ўйинни шакллантириш ва мавжуд камчиликларни кўриб олиш учун жуда ҳам фойдали" News

Любинко Друлович: "Ўртоқлик учрашувлари жамоавий ўйинни шакллантириш ва мавжуд камчиликларни кўриб олиш учун жуда ҳам фойдали"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Олмалиқда Эрон олимпия термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович ўйиндан сўнг қуйидагича фикр билдириб ўтди:

"Бугун биринчи бўлимда жамоам намойиш этган ўйиндан асло кўнглим тўлмади.  Шу сабаб иккинчи бўлимда йигитларни фаолроқ бўлишга чорладим. Натижада иккинчи таймни анча яхши ўтказдик. Ҳаракатлар натижаси ўлароқ рақиб дарвозасини ишғол этишга ҳам муваффақ бўлдик. Бизда ўйин охирига келиб қулай вазиятлар кўп бўлди. Агар улардан ҳам унумли фойдаланганимизда ҳисоб йирикроқ бўлиши ҳам мумкин эди. Бундай ўртоқлик ўйинлари жамоавий ўйинни шакллантириш, қолаверса, мавжуд камчиликларни кўриб олиш учун жуда ҳам фойдали. Бугун бизни стадионга қўллаб-қувватлаш учун келган барча ишқибозларга миннатдорчилик билдираман. 9 сентябрда Эрон олимпия термасига қарши “Пахтакор” стадионида ҳам ўйин ўтказамиз. Барча ишқибозларни стадионга чорлаб қоламан", - деди мутахассис.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика