Latest news

13:34"Биз у билан яна боғланамиз". Мареска Мудрикнинг дисквалификациясига изоҳ берди  0 13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  1 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  1 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  7 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  13 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  8 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  6 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  8 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  20 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2

Лёв якуний рўйхатни эълон қилди: Сюрпризлар кўп! News

Лёв якуний рўйхатни эълон қилди: Сюрпризлар кўп!

Йоахим Лёв Германия терма жамоасининг ЖЧ-2018га борадиган якуний таркибини эълон қилди.

Йоахим Лёвнинг бу галги қарорлари ҳам кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Кутилмаганда якуний рўйхатдан дарвозабон Бернд Лено, "Байер" ҳимоячиси Жонатан Та, "Манчестер Сити" вингери Лерой Сане ҳамда ҳужумчи Нильс Петерсен тушиб қолди.

Йоахим Лёв Россияга олиб кетаётган уч нафар дарвозабондан иккитаси ўтган мавсумда ўйин амалиётисиз қолган Мануэль Нойер ва Кевин Трапп. Шунингдек, "Бавария"да асосан захирада ўтирган Себастьян Руди ҳам Россияга борадиган таркибда қолди. Лерой Санени якуний рўйхатга киритилмагани ҳақиқий сюрпризга айланди. Аммо Йоахим Лёвнинг бу қарорлари одатга айланган. 

Мисол учун, Лёв ўз вақтида Бундеслигада тўпурар бўлган ва "Байер"да порлаган пайти Кисслингни ЖЧ ва Европа чемпионатларига олиб кетилмаган. ЖЧ-2014да эса Подольскини таркибга киритилгани қаттиқ эътирозларга сабабчи бўлган. Ёки 2010 йилги мундиалдаги якуний таркиб бўйича Лёвга танқид тошлари жуда кўп отилган. Аммо якунда Лёв бу танқидларга натижа ва чиройли ўйин орқали жавоб қайтар. 

Лекин шунга қарамай Лёвнинг Трапп, Лено, Руди ва Сане бўйича чиқарган қарорлари немис матбуотини яна ларзага келтирди.


Германия терма жамоасининг ЖЧга борадиган якуний таркиби:

Дарвозабонлар:
Мануэль Нойер ("Бавария")
Марк-Андре тер Штеген ("Барселона", Испания)
Кевин Трапп (ПСЖ, Франция)

Ҳимоячилар:
Жером Боатенг ("Бавария")
Маттиас Гинтер ("Боруссия" Мёнхенгладбах)
Йонас Хектор ("Кёльн")
Матс Хуммельс
Йозуа Киммих (иккиси – "Бавария")
Марвин Платтенхардт ("Герта")
Антонио Рюдигер ("Челси", Англия)
Никлас Зюле ("Бавария")

Ярим ҳимоячилар:
Юлиан Брандт ("Байер")
Юлиан Дракслер (ПСЖ, Франция)
Себастьян Руди ("Бавария")
Леон Горецка ("Шальке-04")
Илкай Гюндоган ("Манчестер Сити", Англия)
Сами Хедира ("Ювентус", Италия)
Тони Кроос ("Реал", Испания)
Марко Ройс ("Боруссия" Дортмунд)
Месут Озил ("Арсенал", Англия)


Ҳужумчилар:
Томас Мюллер ("Бавария")
Марио Гомес ("Штутгарт")
Тимо Вернер ("РБ Лейпциг")

Rating: -76   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика